"Монако" ярим ҳимоячиси Орльен Тчуамени фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Реал Мадрид" 22 ёшли франциялик футболчини қўлга киритиш учун парижликларга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Мадрид клуби шу ҳафтада музокараларни давом эттириш ниятида.
Олдинроқ Килиан Мбаппе ярим ҳимоячини "ПСЖ"га ўтишга кўндирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда француз "Монако" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.