Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Енгил атлетика хабарлари: Саъдуллаевада ғалаба, Воронинада қитъадаги энг яхши натижа

Баҳо:
+ | -

Ҳафта якунида енгил атлетикачи қизларимиз Европа майдонларида ўтказилган турли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатишди. Жумладан, Сафина Саъдуллаева Германияда ўтган мусобақада ғалаба қозонган бўлса, Екатерина Воронина ҳамда Даря Резниченко Испаниядаги турнирда қатнашди.

Релинген-Зирсбург шаҳрида ўтган “57th International Pentecost Sport Meeting Rehlingen” мусобақаси Саъдуллаева учун муваффақиятли якунланди. Юртдошимиз бу гал 1,88 метр баландликни забт этишга эришди.

Баландликка сакраш, аёллар:
1. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1,88 метр
2. Оксана Окунева (Украина) – 1,85
3. Имке Оннен (Германия) – 1,82

Икки карра Олимпия ўйинлари қатнашчиси, кўпкурашчимиз Екатерина Воронина Испанияда «олтин» даражадаги “XI Meeting Internacional Arona Pruebas Combinadas Tenerife 2022” турнирида қатнашди. 18 нафар маҳоратли спортчилар иштирок этган мусобақада Екатерина 6072 очко билан тўртинчи натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, бу осиёлик кўпкурашчилар орасида мавсумнинг энг юқори кўрсаткичи бўлди. Воронина ҳар бир йўналишларда қуйидаги натижаларни кўрсатди: тўсиқлар оша 100 метр – 14.50 (909 очко), баландликка сакраш – 1,73 (801), ядро улоқтириш – 13,64 (770), 200 метр – 25,52 (840), узунликка сакраш – 6,02 (856), найза улоқтириш – 50,45 (869, 800 метр 2:11.90 (937).

Кўпкураш, аёллар:
1. Хари Ховкинс (АҚШ) – 6243 очко
2. Клаудия Конте (Испания) – 6174
3. Марийке Эсселник (Нидерландия) – 6087
4. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) – 6072

Андухар шаҳри мезбонлик қилган «бронза» даражадаги “Меэтинг Жаéн Параíсо” турнирида иштирок этган Даря Резниченко узунликка сакраш дастурида тўртинчи поғонадан жой олди.

Узунликка сакраш, аёллар:
1. Фатима Диаме (Испания) – 6,76
2. Ясмин Коале (Буркина-Фасо) – 6,42
3. Ирати Митхелена (Испания) – 6,37
4. Даря Резниченко (Ўзбекистон) – 6,32

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:59, 06.06.2022.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.