Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Дунёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари аниқланди. Роналду ва Месси топ-100 ликда ҳам йўқ

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе CIES талқинига кўра дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

CIES Football Observatory тадқиқот маркази дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини тузиб, уларнинг трансфер қийматини баҳолади.

Рейтингни 205,6 миллион еврога баҳоланган «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бошқармоқда. «Реал» форварди Винисиус Жуниор (185,3 млн евро) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (152,6 млн евро) 2 ва 3-ўринларни банд этди.

Кучли бешликка Педри («Барселона», 135,1) ва Жуд Беллингҳем («Боруссия Д» 133,7) якун ясаб берди.

Қайд этиш керак, ушбу рейтингда Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») ва Лионель Месси («ПСЖ») топ-100 таликка ҳам кира олмади.

CIES Football Observatory талқинига кўра дунёнинг энг қиммат футболчилари:

1. Килиан Мбаппе, «ПСЖ» – 205,6 млн евро;
2. Винисиус Жуниор, «Реал» – 185,3;
3. Эрлинг Ҳоланд, «Манчестер Сити» – 152,6;
4. Педри, «Барселона» – 135,1;
5. Жуд Беллингем, «Боруссия Д» – 133,7;
6. Фил Фоден, «Манчестер Сити» – 124;
7. Френки де Йонг, «Барселона» – 112,5;
8. Луис Диас, «Ливерпуль» – 110;
9. Рубен Диаш, «Манчестер Сити» – 109,6;
10. Ферран Торрес, «Барселона» – 109,5.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:30, 06.06.2022.
Ўқилди: 9918 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик