Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хосе Мария Мендез: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»

Баҳо:
+2 | -

Бугун Дубай шаҳридаги "Ал-Бўстон Ротана" меҳмонхонасида иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуо анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманлари гуруҳлар бўйича ўтказилди ва дастлаб "D" гуруҳи вакиллари иштирок этишди.

Андри Ираван (Индонезия): — Биз мусобақадаги энг кучли гуруҳга тушиб қолдик. Шунга қарамай, кейинги босқичга чиқиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон): — Индонезиялик ҳамкасбимнинг фикрига қўшиламан. Гуруҳимиз — мусобақадаги энг кучлиси. Гуруҳдаги ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади. Рақиблар ҳақида қуйидаларни айтишим мумкин: Хитой — жуда кучли терма жамоа ва у жаҳон чемпионатида иштирок этган. Бу жамоанинг кучига шубҳа қилмайман. Индонезия йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Таиланд терма жамоасини бошқарганимда, Индонезия билан бир неча марта тўқнаш келганман ва бу жамоа менда ижобий таассурот қолдирган. Кувайт терма жамоаси эса жуда кучли мураббийга эга. Агар бу жамоа ўз истагандек ўйнаса, унинг келажаги порлоқ.

Гильерма Сильвейра (Хитой): — Мусобақа арафасида шогирдларимга чемпионат мураккаб бўлишин таъкидладим. Бизни қийин рақиблар билан қийин ўйинлар кутмоқда.

Фонсека Гильерос (Кувайт): — Кувайт терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганимга 3 ой вақт бўлди. Бу вақт ичида катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик. Сюрпризни юзага келтира оламиз, деб ўйлайман.

— Жамоангиз ўз олдига қандай вазифа қўйган?

Андри Ираван (Индонезия): — Гуруҳдан чиқиш.

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон): — Таиландда ўтадиган жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганмиз. Шу пайтгача Ўзбекистон ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бора олмаган ва биз бу тарихни ўзгартиришни истаймиз.

Гильерме Сильвейра (Хитой): — Биринчи навбатдаги вазифамиз — чорак финалга чиқиш. Кейин эса ЖЧ йўлланмасини йўлга киритиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.

Фонсека Гильерос (Кувайт): — Ҳозирча бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз. Режаларимиз ҳақида кейинроқ гапираман.

— Эртанги ўйиндаги рақибингиз ҳақида нима дея оласиз?
Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон): — Бизда Кувайт терма жамоаси ўйинлари видеоёзувлари бор. Шунингдек, Кувайт Эрон билан ўртоқлик учрашувини ўтказганидан ва Испанияга ташриф буюриб, 10дан ортиқ назорат ўйинларида иштирок этганидан ҳам хабаримиз бор. Мен бу терма жамоа мураббийини яхши биламан. У билан Испания лигаси ўйинлари доирасида кўп марта уч келганман. У маҳоратли мутахассис. Умуман, ўйин осон бўлмайди.

Фонсека Гильерос (Кувайт): — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийининг ўйин фалсафаси бизга яхши маълум. Гуруҳдаги барча рақибларимиз ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Ўзбекистон мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланади.

Манба: www.the-uff.com

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 25 май куни "Аш-Шабоб" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирокидаги барча ўйинлар "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Киритилди: 22:57, 24.05.2012.
Ўқилди: 6261 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.