Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Атлетико" ҳали ҳам Дибалага қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала атрофидаги вазиятни кузатмоқда, дея хабар бермоқда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида.

Манбанинг хабарига кўра, футболчининг ўзи ҳозир агентлардан унга қайси клублар қизиқаётгани ҳақида жавоб кутмоқда.

Аввалроқ Дибалага асосий давогар "Интер" экани, у яқин орада футболчи билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Дибала тез орада "Ювентус"ни тарк этади ва эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, қанот ҳужумчиси 2015 йилдан бери "Ювентус"да ўйнаб келмоқда. 2021/2022 йилги мавсумда 28 ёшли аргентиналик футболчи Италия чемпионатининг 29 та учрашувида қатнашиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:42, 07.06.2022.
Ўқилди: 1237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.