"Тоттенхэм" ёзда ярим ҳимоячи харид қилиш борасида иш олиб бормоқда. Хабарларга кўра, "Саутгемптон" сардори Жеймс Уорд-Провс "шпорлар" радарида турибди.
Англия терма жамоаси аъзоси АПЛнинг энг ёрқин вакилларидан бири саналади. "Тоттенхэм" шунингдек, "Астон Вилла" вакили Жон Макгинга ҳам қизиқиш билдирган.