Анхель Ди Мария ва Алексис Санчес "Барселона"га ўтмоқчи.
Diario Sport хабарига кўра, футболчилар Каталония клубига ўз хизматларини таклиф қилишган, аммо ёзги трансфер ойнасида уларнинг "Барселона"га келиши даргумон.
Хави жамоада сифатли ёш футболчиларни кўрмоқчи. Усмон Дембеле клубни тарк этган тақдирда ҳужумнинг ўнг қанотини кучайтиришга асосий даъвогар "Лидс" вингери Рафинья ҳисобланади. "Барселона" унинг мумкин бўлган трансфери борасида оптимистик фикрда, чунки футболчи ёзда Каталония клубида бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр.
Ди Мария ва Санчес "Барселона"га янги келиши мумкин бўлганлар рўйхатидаги асосий номзодлардан йироқ, аммо июль ойида клуб вазият қандай бўлишини кутади.
Ди Марияга "Ювентус"дан таклиф бор, аммо у "Барселона"нинг қарорини кутишни истамоқда. "Севилья" Санчесга қизиқиш билдирмоқда, аммо чилилик футболчи ҳозирча Андалусия клуби билан ҳеч нарса бўйича келишмаган ва "Барселона"дан таклиф кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария "ПСЖ"ни тарк этди ва энди эркин агент мақомида. Санчеснинг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Олдинроқ Италия клуби у билан хайрлашмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Иккала футболчи ҳам Испания чемпионатида ўйнаган. Санчес 2011 йилдан 2014 йилгача "Барселона"да ўйнаган бўлса, Ди Мария 2010 йилдан 2014 йилгача "Реал"да ўйнаган.