"Болонья" раҳбарияти "Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчукнинг трансферини рад этди.
Бу ҳақда клуб спорт директори Жованни Сартори малум қилди.
"Аталанта" ва "Болонья" ўртасида Миранчукнинг трансфери бўйича музокаралар борми? Йўқ", - деди Сартори.
Аввалроқ, бергамоликлар Миранчукни сотиб олиш шарти билан ижарага бермоқчилиги ва "Болонья" билан шу ҳақида музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.