Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Миллатлар лигаси доирасида Германияга (1:1) қарши ўйинда Ҳарри Кейннинг голи ҳақида фикр билдирди.
“Кейннинг Англия терма жамоаси учун 50 та гол ургани ақл бовар қилмайдиган ютуқ. Жамоа у билан анча яхши ўйнайди. Бироқ, жуда эҳтиёткор тактика унга ўз истеъдодларини тўлиқ очиб беришга ва ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермайди", - деб ёзди Линекер.