Кириш Регистрация

Шомуродовга янги нарх белгиланди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг “Transfermarkt” портали Италия А Сериясида тўп сурувчи футболчиларнинг янгиланган трансфер нархларини маълум қилди.

Унга кўра, Римнинг “Рома” клуби сафида тўп сурувчи ўзбекистонлик ҳужумчи — Элдор Шомуродовнинг трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил этди. Ушбу сумма унинг аввалги трансфер нархидан 2 миллион еврога кам ҳисобланади.

Ҳужумчи Рим клубига ўтган йили 14 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва портал шундан сўнг унинг тахминий нархини 10 миллионга кўтарган эди. Мавсум якунларига кўра эса, портал асосан захирада ўтирган футболчининг трансфер суммасини 2 миллион еврога камайтирди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” таркибида А Серия доирасидаги 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда у клуби билан Европа Конференциялар Лигасининг илк чемпионига айланган.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 15:52, 08.06.2022.
Ўқилди: 23250 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик