Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм - Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум - Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

Хосе Мария Мендез: «Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез Кувайтга қарши дастлабки ўйинда икки очко бой берилганидан фожеа ясагани йўқ.

«Ўйиндан олдин айтганим каби ўйин ҳар икки томон учун оғир бўлди. Ҳа, биз дуранг ўйнадик. Лекин бизда гуруҳни 1-ўринда якунлаш имкони бор. Демак ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Эртага бизни Хитойга қарши янада қийин ўйин кутиб турибди. Биз залга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Биз хатто бугун Кувайтни ютган тақдиримизда ҳам Хитойга қарши ўйин фалсафамиз ўзгариб қолмасди. Мен бугунги натижада ҳеч қандай фожеа кўраётгани йўқ», - дейди Мендез.

«Бугун биз сўнгги 10 дақиқадагина ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Қолган 30 дақиқада жамоа шунчаки ўйнамади. Нега бундай бўлганини ҳозир билмайман. Лекин буни албатта таҳлил қилиб чиқамиз. Агар биз Хитойга қарши ўйинда ҳам сўнгги 10 дақиқа каби ҳаракат қила олсак, ғалаба албатта биз томонда бўлади».

Шогирдлари ҳақида фикр билдирар экан бош мураббий қуйидагиларни маълум қилди: «Биз юта олмадик. Шундай бўлсада футзалчиларга бор кучлари билан ҳаракат қилганликлари учун миннатдорчилик биламан».

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:12, 25.05.2012.
Ўқилди: 6980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz