Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Стефано Пиоли: «Энг яхши илтифот футболчиларнинг қучоқлашидир»

Баҳо:
+ | -

11 йиллик танаффусдан сўнг Италия чемпионлигига эришган «Милан» клуби устози Стефано Пиоли DAZN нашрига берган интервьюсида кўпчиликни қизиқтирадиган мавзуларда гапирди.

Энг яхши мақтовлар ҳақида 

- Йигитлар мени қучоқлашганда, уларнинг ҳурматини ҳис қиламан. Ана шу энг яхши илтифотдир. 

Жамоа ҳақида 

- Натижалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Жамоа ичида ажойиб муҳит ҳукм­рон. Кийиниш хонасида ижобий ҳарорат пайдо бўлса, биз мураббийлар учун ҳам ишлаш осонроқ бўлади. Тажрибали футболчиларимиз ёшларга ёрдам беришди. 

Мавсумнинг ҳал  қилувчи ўйинлари ҳақида 

- Иккитасини алоҳида таъкидлашни истардим. Биринчиси, дербидаги иродали ғалаба. Иккинчиси эса кубокдаги мағлубиятдан кейин Римда «Лацио» устидан эришилган ажойиб муваффақият. Айнан шу ютуқ бурилиш нуқтасига айланди. 

Ўзининг штаби ҳақида 

- Бундай қобилиятли ёрдамчиларим борлигидан бахтиёрман. Улар менга ҳар бир ўйин бўйича фақат керакли маълумотларни тақдим этишади. Бизнинг ўз кундалигимиз бор ва унга жиддий эътибор қаратамиз. Мени тўп назорати мутлақо қизиқтирмайди, муҳими - ҳудудий устунлик, яратилган имкониятлар, тўпни қайтариш фоизининг юқорилиги. Жисмоний ҳолат бўйича рақамлар муайян футболчиларнинг кўпроқ нарсага қодирлигидан далолатдир. Бундан ташқари, машғулот ҳисси ҳам катта роль ўйнайди ва бу сизга йигитлар нимани ҳис қилишаётганини яхшироқ тушуниш имконини беради. Табиийки, кейин хотиржам танлов қиласиз. 

Шогирдлар қалбини забт этиш ҳақида 

- Ким билан ишлаётганимни тушунишни хоҳлайдиган мураббийман. Олдимда нафақат футболчи, балки ҳақиқий одамлар тургандир, тўғрими? Йигитларимдан кўп нарса кутаман, лекин мен ҳам уларни тушунишни, истакларини билишни яхши кўрадиган мураббийман. Ҳаммани тинглаш орқали жамоани бошқариш бў­йича фойдали ғояларга эга бўлишингиз мумкин. 

Ўз тараққиёти ҳақида 

- Ҳар доим маълумотларга асосланган ҳолда ишлашга ҳаракат қилганман. Ўзгаришларга тайёр йигитлар борлигини тушунганимда, ўйин қадриятларини сақлаб қолиш муҳимлигини ҳис қилдим. 

Янги мавсум  тайёргарлигидаги  ўзгаришлар ҳақида 

- Янги мавсум аксарият ўйинчилар учун биргаликдаги учинчисидир ва бу тамоман бошқача бўлади. Ғояларимиз жуда кўп ва биз ҳар қандай синовларга тайёрмиз. 

Кейинги мавсум ҳақида 

- Биз жуда кўп ҳис-туйғулар ва ижобий нарсаларни кутамиз. Италия ва Европада ўзимизни кўрсатиш истаги билан ўйнашимиз керак. Бунинг учун албатта, қатъиятлик ва жиддий тайёргарлик керак бўлади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 08:30, 10.06.2022.
Ўқилди: 1409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.