Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

«Қўқон-1912» ўз стадионига қайтиш учун жадал ишларни бошлаб юборди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Қўқон-1912” жамоаси раҳбариятида ўзгариш юз берди. Жамоанинг янги раҳбари Григорий Айрапетов жамоага келгач янги мақсад ва янги марраларни кўзлаб иш бошлади.

Энг биринчи мақсад — “Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони бўлган Қўқондаги “Марказий” стадионини халқаро стандартлар талабига мос ҳолатга келтириш ҳамда жамоанинг уйдаги ўйинларини “Марказий”га кўчириш. Бу йўлда жамоа раҳбарияти ҳамда барча ишчи-ходимлар енг шимариб ишга киришдилар.  “Марказий” стадион чимини парваришлаш мақсадида стадион барча тадбирлар учун вақтинча ёпилди. Майдон парвариши учун керак бўлган техникалар ҳамда ускуналар келтирилиб майдонда катта кўламдаги ишлар бошланиб кетди. Чимга ишлов бериш, керакли бўлган минерал ўғитлар билан парваришлаш ишлари, бу соҳадаги етакчи мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда олиб борилмоқда.

“Марказий” стадион ёритиш тизимини янгилаш ўз якунига етмай қолган эди. Янги раҳбарият бу борада ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. Барча ишлар режа бўйича давом этса, “Қўқон-1912” жамоаси 2-даврадан бошлаб ўз майдонига қайтади. Жамоанинг уй учрашувлари “марказий” стадионида ўтказилади. Стадиондаги барча майда камчиликлар бартараф қилиниб, таъмирталаб жойлар таъмирдан чиқарилмоқда.

Шу билан биргаликда жамоанинг ёшлар таркиблари тўп сурадиган 2-БЎСМга қарашли стадионда ҳам бир талай ишлар олиб борилмоқда. Стадион дарвозалари янгиланди. Бу стадион ҳам барча талабларга мос тарзда жиҳозланади. Стадиондаги таблолар ишга туширилиб, майдон четига реклама баннерлари ўрнатилади.

Хуллас, “Қўқон-1912” янги мақсадлар сари катта қадам ташлашни бошлади.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 11:17, 10.06.2022.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик