Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футбол тарихидаги энг қиммат бутса шартномалари: Месси, Роналду, Неймар ва бошқалар...

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг машҳур спорт товарлари ишлаб чиқарувчиси бўлган «Adidas», «Nike» ҳамда «Puma» корхоналари футбол оламида катта ўринга эга. Улар жаҳоннинг юлдуз футболчилари билан тижорий шартномалар тузиш орқали ҳам ўз маҳсулотларини реклама қилиб келишмоқда. Шундай буюмлардан бири бу бутсалардир. Футболчилар учун муҳим ашё саналган футбол пойабзаллари, юлдузлар томонидан реклама қилинади. Қарабсизки, ишлаб чиқарувчиларнинг ошиғи олчи. Қуйида футбол дунёсидаги энг қиммат саналган ўнта «бутса битимлари»ни санаб ўтилади.

10. Муҳаммад Салоҳ – Adidas (2,5 миллион фунт)

«Ливерпуль» ҳужумчиси сўнгги уч ёки тўрт мавсумдан бери юқори даража намойиш этиб келмоқда. Салоҳ ўз юрти бўлган Мисрда ҳам «Pepsi» ҳамда «Vodafone» билан битимлар тузган. Унинг немис компанияси билан тузган шартномасида «Adidas»нинг Х18 бутсаларини кийиш орқали йилигa 2,5 миллион фунт олиши кўзда тутилган.

9. Марко Вератти – Nike (2,5 миллион фунт)

Кўплаб италиялик футболчилар асосан «Puma» билан шартнома имзолайди. Аммо Вератти улар ичида эмас. «ПСЖ» футболчиси 2017 йилда «Puma» билан битимини тугатиб, «Nike» билан шартнома тузганди. Шундан буён Вератти Америка компанияси томонидан тайёрланган «Phantom III» бутсасини кийиб келади.

8. Поль Погба – Adidas (3 миллион фунт)

Француз футболчиси жаҳон футболида катта маркетинг объекти сифатида қаралади. Бунга сабаб эса Погбанинг ижтимоий тармоқларда кузатувчиларининг кўплигидир. У 2014 йилда «Adidas» билан умумий қиймати 30 миллион фунтга тенг бўлган 10 йиллик битим имзолаганди.

7. Антуан Гризманн – Puma (3,5 миллион фунт)

Гризманн «Puma»ни Европадаги энг катта юзидир. У немис корхонаси билан 2015 йилда, йиллик қиймати 3,5 миллион фунт бўлган битим тузганди. «Puma» футболчига атаб, чекланган миқдордаги NETFIT Grizi номли маҳсулотни тайёрлаган.

6. Гарет Бэйл – Adidas( 4 миллион фунт)

Бэйл сўнгги йилларда майдонда кам кўриниш бераётганига қарамасдан, «Adidas»нинг муваффақиятли маркетинг сиёсатини амалга ошириб келмоқда. Уэлслик ҳужумчи «EA Sports» ҳамда «Lucodze» бренди билан ҳам ҳамкорлик қилади.

5. Марио Балотелли – Puma (5 миллион фунт)

31 ёшли ҳужумчи ҳозирда Туркиянинг «Демирспор» клуби вакили саналади. Аммо бир пайтлар Балотелли «Милан»да порлаган ва Европанинг келажаги порлоқ футболчиси сифатида эътироф этилганди. У дастлаб, «Nike» билан, кейин эса «Puma» билан 10 йиллик битим имзолайди.

4. Килиан Мбаппе – Nike (14 миллион фунт)

Мбаппе бу борада Роналду ҳамда Мессига энг яқин футболчилардан бири ҳисобланади. «Nike» у билан битим тузиш учун қаттиқ курашди ва 2019 йилда 10 йиллик шартномага эришди. Ушбу ҳужжат Мбаппега 10 давомида жами 140 миллион фунт фойда олиб келади.

3. Криштиану Роналду – Nike (15 миллион фунт)

Роналду «Nike» билан умрбодга битим тузган учта спортчидан биридир. Қолган иккитаси баскетболчилар Майкл Жордан ҳамда Либрон Жеймс эди. Роналдунинг шартнома қиймати 780 миллион фунт экани айтилади.

2. Лионэль Месси – Adidas (18 миллион фунт)

Худди Роналду сингари Месси ҳам «Adidas» билан бир умрлик битимга имзо чеккан. 34 ёшли юлдуз ҳозирда «Adidas Messi» номи остидаги шахсий брендини яратган. Айтишларича, унинг ҳам «CR7» каби бозори чаққон.

1. Неймар – Puma (23 миллион фунт)

Неймар 2020 йилда нафақат футбол, балки бутун спорт тарихидаги энг қиммат шартномага эга чиқади. Бу қиймат Меcси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирган эди. «Puma» Неймарга қанчалик узоқ муддат бундай катта маблағ тўлаб келишини ҳеч ким билмайди. Аммо ҳозирда бу жараён давом этмоқда.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:09, 10.06.2022.
Ўқилди: 3650 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.