Бильбаонинг "Атлетик" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса, Испания кубоги финалидаги мағлубиятдан жуда хафа бўлганини таъкидлаб ўтди.
"Менга учрашувнинг сўнгги дақиқаларида учрашув назоратини қўлга олган жамоам ёқди. Аммо тан олиш керак, биз бу учрашувга тайёргарликда ва ўйиннинг тактик суратини чизишда хатога йўл қўйдик. Мен бир неча қарорларим билан мағлубиятга сабабчи бўлдим, деб ўйлайман. Ўйлайманки, учрашувнинг дастлабки қисмидаёқ кучли рақибга қарши тенг утбол кўрсатишимиз керак экан. Аммо бу учрашувда бу ишни эплай олмадик. "Барселона" билан бу мавсумда 3 марта ўйнадик. Лекин уларда мен кутган "Атлетик"ни топа олмадим. Шунга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга катта миннатдорчилик билдирмоқчиман", дейди аргентиналик мутахассис.