Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бу машинани тўхтатинг ёхуд унинг тугмаси қаерда ўзи!?

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионати Олий лигаси 10-туридан кейин ўзбекис­тонлик 4 нафар футболчини ўз таркибига олган «Энергетик-БГУ» жамоаси ҳақида худди шундай гаплар айтилмоқда. Чунончи, аввалги мавсум охирги турдагина элитада «жон» сақлаб қолган клуб ҳозирда пешқадам БАТЭни изма-из таъқиб қилмоқда. Қуйида ҳамюртларимиз «Славия»га қарши кечган охирги ўйин (5:0)да қандай ҳаракатланишганига қисқача тўхталамиз.

Аббос Жумақулов. Шу пайтга қадар 4 марта қайдномага киритилган ёш ҳужумчи «Энергетик-БГУ»даги дебютини муносиб нишонлади. Аббосбек майдонга тушганида ҳисоб 4:0 эди. Эътиборли томони, у атиги 2 дақиқадан кейин пенальти ишлади. Жумақулов бундан ташқари, 4 марта узатма амалга оширди, 6 марта яккакурашларга киришди ҳамда 1 бора дриблинг ишлатди (муваффақиятсиз). Умуман олганда, дебют яхши чиқди.

Шоҳруҳ Абдураҳмонов. InStat бўйича 251 балл тўплаган (барча футболчилар орасида энг яхши кўрсаткич) ярим ҳимоячи жиддий хатоларга йўл қўймади, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фойдали ҳаракатланди. У гол урган вазият - ёрқин мисол. Абдураҳмонов бунда рақиб жарима майдони яқинида тўпга эга чиқиб, кучли зарба билан дарвозани нишонга олди. Унинг яна бир зарбасига бироз аниқлик етишмади. Қолаверса, Шоҳруҳ ҳал қилувчи узатма муаллифига айланди, тўпни 9 марта рақиблардан олиб қўйди, 11 марта жамоасига қайтарди ҳамда яккакурашларнинг 76 фоизида устун келди. Шунинг­дек, 12 марта (энг яхши натижа) алдамчи ҳаракатлар эвазига рақибларни чалғитишга уриниб кўрди — самарадорлик 83 фоиз.

Абдуқодир Ҳусанов. 12-дақиқада айнан шу футболчимиз ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп кипердан қайтди ва Александр Свирепа ҳисобни очди. Якунда Абдуқодир пенальтини ишончли тарз­да амалга ошириб, ҳисобга нуқта қўйди. Бу Ҳусановнинг чемпионатдаги иккинчи голидир. Асосийси, «талабалар» кетма-кет 3та ўйинда гол қўйиб юборишмадики, бунда ҳимоячимизнинг хизмати ҳам катта. Хусусан, «Славия» билан ўйинда Ҳусанов 17 марта тўпни илиб кетди (ҳаммадан кўп), рақиб дарвозаси томон 4 марта зарба йўллади (фақат Папарига ва Абдухолиқовда уринишлар кўпроқ бўлди - 5тадан зарба).

Бобур Абдухолиқов. Ҳужумчимиз 10-ўйинда 11-голини нишонлаб, Беларусь чемпио­нати тарихидаги тўпурарларнинг элит-гуруҳига кирди. Мамлакат юқори лигасида ҳозирга қадар атиги 3 нафар футболчи шундай самарадорликка эришган экан. Абдухолиқовнинг «Славия» билан баҳсда ўз ҳисобига самарали узатма ҳам ёзиб қўйганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қолаверса, унинг 5та зарбасидан 4таси аниқ чиқди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:39, 11.06.2022.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.