Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Миллатлар лигасининг 3-туридан ўрин олган Словения термасига қарши ўйиндаги дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди. У гол уролмаганининг сабабини айтди.
"Облак, Облак, Облак", - дея Холанднинг сўзларидан иқтибос келтирган A Bola.
Бу учрашувда 63-дақиқадан бошлаб словенлар озчиликда ўйнашди. Ҳимоячи Миха Блазич майдондан четлатилди. Меҳмонлар дарвозабони Ян Облак ўйин давомида бешта сейв амалга оширди.