Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

У ерда ҳам «ака-укачилик» бор. Футбол юлдузларининг яқин муносабатлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Катта босим остида қолганида, ишлар юришмаётган пайтда, ўз фаолиятининг чўққисида ёки катта бахтсизликда, футбол юлдузлар ҳам оила аъзоларидан ташқари, яна кимгадир суяниши керак. Ҳозир айнан шу ҳақида, айрим катта футбол юлдузларининг ака-укачилиги, дўстлиги ҳақида гап боради.

Ромелу Лукаку ва Поль Погба

Собиқ «Манчестер Юнайтед» футболчилари майдон ташқарисида бир-бирлари билан жуда яқин бўлишган. Шу сабаб ҳам майдонда айрим пайтларда ажойиб ўйинлар кўрсата олган. Бир пайтлар Погбанинг агенти Лукакунинг «МЮ»га ўтишида француз футболчисининг таъсири катталиги ҳақида айтганди. Лукаку «МЮ» билан битим тузишидан сал олдин эса Погба ва уни бирга, Лос-Анжелесда саёҳат қилаётганини кўришган. Бу эса ушбу футболчилар бир-бирлари билан ўта яқин бўлганини исботлайди.

Жерар Пике ва Сеск Фабрегас

Каталонияликларнинг орасида яқин бўлганига ҳайрон бўлмасак ҳам бўлади. Негаки, улар бир жойда, «Ла Масия»да ўқиган. Кейинчалик эса ҳар икки қаҳрамонимиз АПЛга йўл олади. Аммо Пике «МЮ» томон, Фабрегас эса «Арсенал»га. Гарчанд улар Англияда ашаддий рақиб бўлган жамоаларда тўп сурган бўлса ҳам, бу нарса испан футболчиларини ака-укачилик муносабатини буза олмади. Орадан вақт ўтиб, Пике «Барселона»га қайтади. Ўша пайтдан кейин ҳам «Арсенал» ҳамда каталонияликлар ЕЧЛ кўп марта тўқнаш келди. Аммо Пике ва Фабрегас у ерда ҳам яқин дўст эканини намойиш этди.

Криштиану Роналду ва Марсело

Роналду ва унинг собиқ жамоадоши Марсело «Реал»да бир қанотда ҳаракат қиларди. Уларнинг майдондаги боғлиқлиги, ҳаётга ҳам кўчади. Марсело ва Криштиану майдондан ташқари яқин дўстлар эди. Ҳатто Роналду кетганидан кейин ҳам Марсело кўп марта уни мақтаган. Жумладан, бир нутқида у шундай деганди: «Мен Роналду, Роналдиньо ҳамда Руд ван Нистелрой билан ўйнаганман. Аммо улар ичида Роналдуни танлаган бўлардим. Чунки у мукаммалроқ эди».
Марсело ҳаттоки Роналдунинг қизи Алана Мартинанинг туғилган кунига ташриф буюрган.

Льюис Хэмилтон ва Неймар

Ушбу жуфтлик ўз спорт турларининг ёрқин вакиллари саналади. Льюис "Formula One" пойгаларида кучли бўлса, Неймар футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчидир. Улар 2017 йилда Лондондаги мода ҳафталигида бирга эди. Льюис Хэмилтон Instagram'да Неймарни «бошқа онадан бўлган укам» деб ҳам атаганди. Ҳозирда Неймар «ПСЖ»да ҳаракат қилади. Хэмилтон эса Монако шаҳрида яшайди. Бу эса уларни бор-йўғи бир соатлик йўл ажратиб туришини англатади. Уларга ҳозирда кўришиш муаммо эмас.

Месут Ўзил ва Серхио Рамос

«Реал»даги давр улар учун ажойиб кечган. Аммо Ўзил оғир даврга тушиб қолади. Унинг Моуриньо билан ораларидан гап қочиб қолган пайтларида, Рамос ўртада бўлган ва катта ёрдам берган. Месут кейинчалик «Арсенал»га кетади. У ерда 8 йилни ўтказади. Яна бир хабарда келтирилишича, Рамос Ўзилни «Барселона»га ўтишини эшитиб, у билан учрашади ва Месутдан «Реал»нинг энг ашаддий душмани сафига бормасликни илтимос қилади. Шундан кейин эса Ўзил ўз фикридан қайтади. Мана шу воқеалар ҳам кўрсатадики, немис ва испан футболчиси ўта яқин дўст саналади.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:33, 12.06.2022.
Ўқилди: 2829 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.