«Барселона»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле бу ёзда эркин агент сифатида туманли Альбионга ўтади.
Daily Mail хабарига кўра, 25 ёшли франциялик футболчи Каталония клуби билан янги шартнома имзоламаган, шу боис Дембеле ёзда текинга Лондоннинг «Челси» клубига ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача матбуотда ярим ҳимоячи «ПСЖ» ёки «МЮ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Усмон Дембеле «кўк-анорранглилар» таркибида Испания чемпионатида 21 та ўйин ўтказди. Франциялик футболчи битта гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.