Кириш Регистрация
09/10 14:10 Австралия - Хитой
09/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
09/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
09/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
09/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
09/10 21:00 Уммон - Кувайт
09/10 21:00 БАА - КХДР
09/10 23:00 Ироқ - Фаластин
09/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Мустафо БИНДИ – «Локомотив» ҳали ўзини кўрсатади

Баҳо:
+ | -

Мустафо ўзингиз ҳақингизда ўзбек футболи муҳлисларига қисқача гапириб берсангиз ...

Мен 1984 йил, 24 июлда Ливиянинг Триполи шахрида таваллуд топганман. Чамаси 5-6 ёшимда Франциянинг Бордо шахрига кўчиб келганмиз ва ҳалигача шу ерда истиқомат қиламиз. Оилада 10 та фарзандмиз. 6 ўғил ва 4 қиз. Онам уй бекаси, отам 12 ёшимда вафот этган.

Болалигим кўча футболи билан ўтган. Кўп фарзанд бўлганимиз учун бир жамоа бўлиб тўп тепардик кўчада.

Оилангиз кўп фарзандли экан. Сиздан ташқари кимдир футбол билан оилангизда профессионал тарзда шуғулланадими? Ота онангиз сизнинг футбол ўйнашингизга қандай муносабат билдиришган?

Акам Муҳаммад Жамол Бинди ва укам Саифали Ислом Биндилар Португалиянинг Брага клуби шарафини ҳимоя қиладилар. Қолган ака укаларим бизнес билан шуғулланишади. Онам умуман футбол кўрмайди. Аммо бизнинг касал бўлиб қолмаслигимиз учун ҳар доим аптекадан бир дона бўлсаям дори кўтариб келардилар (кулади). Отам жудаям қизиқардилар. Биз отам билан бирга у ишдан қайтганда кўчада тўп тепардик.

Ўзбекистонга келмасингиздан олдин ушбу юрт , футболи ва урф-одатлари ҳақида эшитганмисиз?

Олдин Ўзбекистон ҳақида эшитмаганман. Аммо, келиб шунга амин бўлдимки бу юрт жудаям меҳмондўст, бир бирига бўлган хурмат жудаям катта. Менга қаерда бўлмайин кулиб, салом, қалайсиз дея мурожаат этишади. Бундан жудаям ҳурсанд бўламан. Менинг оилам мусулмонлар оиласи ва шу жиҳат сабаб одатларимиз бир бирига яқин.

Ўзбек футболида жудаям техник жиҳатдан кучли футболчиларни кўрдим. Олимпия терма жамоаси иштирокидаги БААга қарши ўйинни кузатдим. Локомотив футболчилари ва терма жамоага мухлислик қилдим. Йигитлар Лондонга йўлланмани бемалол қўлга кирита олардилар. Миллий терма жамоангизга омад тилайман.

Локомотив бу мавсум ҳар қачонгидан ҳам кўра кучли таркиб ҳосил қилган. Клубга бошқача эътибор берилмоқда, янги стадион, спорткомплекси ва кучли футболчилар жамланган. Жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

Клуб рахбарияти ва ҳомийимиз Ўзбекистон темир йўллари томонидан бизга янги стадион, мехмонхона ва ажойиб спорт комплекси барпо этиб берилди. Бу ўз мевасини беради яқин келажакда. Локомотив кейинги мавсум Осиё клублари ўртасидаги мусобақаларда қатнашишни мақсад қилиб олган. Барчамиз шу йўлда ҳаракат қиляпмиз.

Мана 9 тур ортда қолди. Шу ўтган учрашувларда чемпионатимизнинг энг кучли клублари билан ўйнадингиз. Қайси клуб сизда ўзгача тасурот қолдирди? Қайси клубга қарши ўйин оғир кечди?

Ўзбек клубларидан Бунёдкор ва Пахтакор клуби кучли жудаям. Менга Бунёдкорнинг ҳимояси ва Пахтакорнинг яримҳимояси ёқди. Пахтакор қарши дуранг билан якунланган ўйин менимча энг оғир кечди.

Бўш вақтида Мустафо нима билан шуғулланади? Қайси давлат ошхонасининг таомлари сизга ёқади?

 

Бўш вақтимда мусиқа эшитаман, реп ва рок мусиқаларини тинглайман. Акаларим ва онам билан гаплашаман. Маъмур билан бирга Тошкент кўчаларини сайр этамиз. Менга кўпроқ италян таомлари ёқади. Ўзбек миллий таомларидан паловни алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Мана 4 ойдирки сиз Локомотив билан биргасиз. Шу қисқа вақт мобайнида жамоа аъзолари билан киришиб кетишингиз қандай бўлди? Чунки сиз фақат француз ва инглиз тилида гаплашасиз.

Жамоада футболчилар билан жудаям иноқмиз. Ромик Хачатрян, Зайниддин Тожиев, Садриддин Абдуллаев, Жора Оганесян, Аъюб Нўмонов, Дилшод Жабборов билан кўпроқ гаплашаман. Умуман олганда биз ҳудди бир оиладекмиз, футболда ва футболдан ташқарида ҳам. Жамоамиз сардори Павел Бугало ва Зайниддин Тожиев барча соҳада ёшларга, бизларга ўрнак бўла оладилар. Футболчилар ва мураббийлар билан инглиз тилида менга Маъмур,Ромик ва Жора ёрдам беради. Ўзбек тилида салом-аликни яхши биламан.

Бир неча кундан сўнг Евро 2012 мусобақаси старт олади. Ушбу мусобақада кимга мухлислик қиласиз? Европа клубларидан севимли футбол клубингиз ва ёқтирган футболчинингиз ким?

Евро 2012да Францияга мухлислик қиламан. Ёқтирган клубим Марсель. Футболчилардан Месси.

Мустафо, сизга омад тилаймиз. Ўйлаймизки Локомотив ўз мақсадларига етишади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 12:45, 27.05.2012.
Ўқилди: 6611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.