Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади

Баҳо:
+ | -

Бугун — 13 июнь санасида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита аъзоларидан Олимхон Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев, Мақсуд Каримов, Ойбек Иброҳимхонов ҳамда Диёр Имомхўжаев йиғилишда бевосита иштирок этди. Алишер Юсупов, Азиза Татлимуратова ҳамда Одил Аҳмедов сафарда эканлигидан келиб чиқиб, Zoom платформаси ёрдамида қатнашди.

Шу йилнинг сентябр ойида Хитой Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва катта эҳтимол билан унинг футбол турнирида Темур Кападзе бошқарувидаги олимпиячилар иштирок этиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мазкур мусобақа қолдирилди. Ўз-ўзидан тақвимда баъзи ўзгаришларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 ноябр куни Қатарда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Гарчи унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар мундиални томоша қилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мавсумни 21 ноябрга қадар якунлаш таклифи билан чиқди ва буни бир неча факторлар билан асослади. Якунда Ижроқўм мазкур қарорни бир овоздан тасдиқлади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига II давраси 1 августда, Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт оладиган бўлди. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал ўйини 30 октябр куни Бухорода ташкил этилади. Бунда эҳтимолий об-ҳаво ҳамда финални томоша қилиш учун ташриф буюрадиган саёҳатчилар масаласи ҳам инобатга олинди. Про лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябр куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябр кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябр куни ташкил этилади.

Мавсумнинг умумий тақвимини мана шу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Аёллар чемпионатининг танаффусдан кейинги давоми аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан суҳбатдан кейин шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб Биринчи лига ва U19 чемпионати тақвими тузилади.

2023 йилги мавсум старти ҳамда якуни бўйича режалар, Лига кубогининг 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилиши (Осиё ўйинларининг бекор бўлишидан келиб чиқиб), трансфер ойналари саналари бўйича келишувлар ҳақида тез орада алоҳида хабар берилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:10, 13.06.2022.
Ўқилди: 1814 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.