Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бир ўхшамаса, ёмон!

Баҳо:
+ | -

Гарчи Муҳаммад Салоҳ сермаҳсуллик бобида мавсумни ёмон ўтказмаган бўлсада, сўнгги бир йилликни фаолиятидаги энг ёмони сифатида қабул қилса, ажабмас. Бунинг сабабларига тўхталамиз.

Африка кубоги  финалидаги мағлубият

«Қора қитъа» чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида Сенегал термасига қарши тўп сурган мисрликлар пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Учрашувдан сўнг Салоҳнинг сенегаллик клубдоши Садио Мане унинг ёнига келиб, юпатишга уринганди.

ЖЧ саралашида таниш сценарий

Қатарда ўтадиган мундиал йўлланмаси учун кечган саралаш учрашувида яна Сенегал ва Миср термалари ўзаро куч синашишди. Биринчи ўйинда «эҳромлар юрти» вакиллари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди, жавоб баҳсида сенегалликлар айни кўринишда устун келишди. Пенальтилар сериясида ғолиб чиққан Мане жамоаси ЖЧ чиптасига эга бўлди. Салоҳ яна омадсизлар сафида!

АПЛдаги нохуш якун

Ҳа, Англия Премьер-лигасининг сўнгги мавсуми охирги турнинг охирги дақиқаларигача мухлисларга интрига бағишлади. «Ливерпуль» «Вулверхэмптон»ни енгсаю, «Манчестер Сити» очко йўқотса, туманли ўлка чемпионлиги «қизиллар»га насиб этарди. Гарчи Муҳаммад Салоҳ ўз голи билан жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган бўлсада, параллель кечган баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари чиройли «камбэк» эвазига ғолибликни нақд қилишди.

Реванш амалга ошмади

«Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»га тўқнаш келди. Бу онларни Салоҳ 4 йил кутганди, «қироллик клуби»дан ўч олишни истади. Ёдингизда бўлса, 2018 йилги ЕЧЛ финалида Серхио Рамос билан тўқнашиш оқибатида жароҳат олган мисрлик ҳужумчи майдонни кўзида ёш билан тарк этганди. Афсуски, у истаган реванш амалга ошмади. «Реал» 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига «шалпангқулоқ»­ни ўзиники қилди.

Юқоридаги маълумотлардан кейин ҳам, Салоҳ учун бу фаолиятидаги энг омадсиз мавсум бўлганига кимнингдир қалбида шубҳа уйғониши мумкинми?

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 23:15, 13.06.2022.
Ўқилди: 4375 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2305]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2121]

Фергюсоннинг тоби қочди [1963]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1960]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1554]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1531]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1461]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1324]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1321]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1164]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик