Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Иккинчи машғулот – “Анянг” спорт комплексида

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни “Бунёдкор” жамоаси Жанубий Кореяга келганидан буён ўзининг иккинчи машғулотини ўтказди. Агар кеча футболчиларимиз “Сонгнам” спорт комплекси майдонида шуғулланишган бўлса, бу галги машғулот “Анянг” спорт комплекси стадионида бўлиб ўтди.

Дарвозабонлар – Игнатий Нестеров ва Акбар Тўраевлар билан, ҳар доимгидек, посбонларимиз мураббийи Абдусаттор Раҳимов ишлади. Қолган 17 нафар футболчи бош мураббий Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчилари Мурод Отажонов ҳамда Ҳикмат Эргашевлар қўл остида шуғулландилар.

Бир ярим соат вақт мобайнида давом этган машғулотда футболчиларимиз кўпроқ тактик ҳаракатларга эътибор қаратишди. Олиб борилаётган машқларнинг жиддийлиги ва ранг-баранглилигидан “Бунёдкор” муҳим учрашувга ўта катта масъулият билан тайёргарлик кўраётганини шундоққина билиб олса бўлади. Тезкор корейсларга қарши жавобан шундай катта тезликда тўп суриш ҳамда тўпни ўзларида кўпроқ назорат қилиш устида ишлаш суратлари сезилди футболчиларимизнинг машғулотидан.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги – расмий машғулоти 29 май куни учрашув ўтказиладиган стадионда, “Танчон” спорт комплексида ташкил этилади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:43, 28.05.2012.
Ўқилди: 5454 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.