Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Шин Тэ-Йонг: "Биз ҳозир жисмонан қийин аҳволдамиз"

Баҳо:
+ | -

Бугун “Сонгнам Илхва Чонма” клубининг уй аренаси – “Танчон” спорт комплекси анжуманлар залида Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги “Сонгнам” – “Бунёдкор” беллашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда биринчи бўлиб мезбонлар вакиллари иштирок этдилар.

- Биз сўнги ўн кунда тўртинчи марта майдонга чиқамиз, - дейди “Сонгнам Илхва” бош мураббийи 41 ёшли Шин Тэ-Йонг. - 20 ва 26 май кунлари биз Кей-Лига учрашувларини ўтказдик. 23 май куни эса Корея футбол ассоциацияси кубоги ўйинида ҳаракат қилгандик. Мана энди эса эртага Чемпионлар лигасининг ғоятда муҳим баҳсида тўп сурамиз. Фикримга қўшилинг, айни дамда биз жудаям қийин ҳолатдамиз. Шу сабабдан ҳам энг биринчи навбатда биз асосий эътиборимизни футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатларини яхши кўринишга келтириш устида ишлашга қаратаяпмиз.

Эртанги бизнинг режаларимизда ўйиннинг бошиданоқ ташаббусни ўз қўлимизга олиш масаласи устувор турибди. Нима қилиб бўлмасин, рақибга ўз ўйинимизни ўтказиб олишимиз зарур.

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

- “Бунёдкор” турнирнинг нимчорак финалига чиқа олди. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучли эканлигидан далолат бериб турибди. Бу босқичга кучсиз клублар ўта олмайди. Бироқ бизга эртага ўз майдонимизда тўп суришимиз қандайдир устунлик беради барибир. Футболчиларим яхши ўйин кўрсатишади, деган умиддаман.

- Бевосита “Бунёдкор”нинг ўйинлари билан танишиб чиқдингизми? Рақибни ўрганиш қандай ўтди?

- Ҳа. Мен “Бунёдкор”нинг бошқа корейс клуби – “Похан Стилерз”га қарши ўтказган иккала учрашувини томоша қилиб чиқдим. Жамоанинг салоҳияти баланд. Ўзбекистонликлар айниқса Похан шаҳрида кечган баҳсни жуда аъло даражада ўтказишган. Эсингизда бўлса, ушбу беллашув “Бунёдкор”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

“Е” гуруҳидан 1/8 финалга чиқиш учун сўнги тургача “Бунёдкор” билан “Похан” ўзаро кураш олиб боришди. Якунда плей-оффга “қалдирғочлар” чиқишди. Демак, мазкур рақибга биз жиддийлик билан қарашимиз шарт.

- “Бунёдкор”нинг кучли томонларини санаб ўта оласизми?

- Аввало, ўзбек клубининг ҳимоя чизиғи анча ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Шунингдек, жамоанинг ҳужумчилари ҳам фаоллик кўрсатишяпти.

- Эртага дуранг бўлмайди. Буни ҳисобга олиб, шогирдларингиз билан пенальтилар тепишни ҳам машқ қилаяпсизларми?

- Йўқ. Биз баҳсни пенальтилар сериясигача олиб бормоқчи эмасмиз.

“Сонгнам” футболчиларидан матбуот анжуманига жамоанинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси, 22-рақамли ўйинчи ЧЖОН СУН-ЧАН келди:

- “Бунёдкор” кучли жамоа эканлигини исботлади ва бежизга плей-оффгача етиб келмаган. Ўйлайманки, эртага мухлисларни жудаям қизиқарли ўйин кутиб турибди. Албатта, ҳамма ютуққа эришишни хоҳлайди. Бизнинг ниятимиз – турнирда имкон қадар охиригача иштирок этиш. Шу боис эртага албатта фақат ғалаба қозониш илинжида бўламиз.

Улуғбек Мирзаев,

Сонгнам, Жанубий Корея

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:45, 28.05.2012.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.