Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Челси»нинг янги соҳибига назар

Баҳо:
+ | -

«Челси»ни сотиш билан боғлиқ 2 ойлик жараён ниҳоят, хотима топди - «Лос-Анжелес Дожерс» бейсбол клуби соҳиби, америкалик Тодд Боули энг муносиб харидор сифатида танланди.

Америка-Швейцария консорциуми хўжайини билан келишув 4, 25 млрд. фунт стерлингга баҳоланди. Қолаверса, Боули клубни ривожлантириш ва «Стэмфорд Бриж»ни таъмирлашга қўшимча 1,5 млрд. фунт ажратишга ваъда берди. Бундан аввал футбол клуби хариди бўйича рекорд натижа янги асрнинг биринчи 10 йиллиги ўрталарида қайд этилганди - Глейзерлар оиласи «МЮ» акциялари учун 790 млн. фунт тўлаган.

Боулидан ташқари, Стивен Палюка («Бостон» баскетбол клуби ва «Аталанта» соҳибларидан бири) ва Мартин Бротон (British Airways собиқ раҳбарини Льюис Хэмилтон ва Серена Уильямс қўллаб-қувватлашди) ҳам харидорлар рўйхатида эдилар. Шунингдек, Буюк Британиянинг энг бой одами Жим Рэтклифф ҳам «Челси»ни сотиб олишга хайрихоҳ бўлиб, акциялар учун 4,25 млрд. фунт таклиф қилди. «Британиялик ягона даъвогарман. Мақсадим оддий - Лондонда ажойиб клуб шакллантириш», - деганди Рэтклифф. Бироқ у савдога нисбатан кеч аралашди.

Хўш, Боули қанчалик қудратли? Америкалик бизнесменнинг мулки қарийб 5 млрд. фунт стерлингга баҳоланмоқда. Тодд Нью-Йорк, Бостон ва Лондонда ўз офисларини очган Eldridge Industies холдинг компанияси таъсисчиси ва ижрочи-директоридир. У 2020 йили «Лос-Анжелес Дожерс» бейсбол клуби билан жаҳон сериясида ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек, Боули «Лос-Анжелес Спаркс» аёллар баскетбол клуби ва «Лейкерс»­да ҳам улушдор. Америкалик функ­ционер 2019 йили ҳам «Челси»ни харид қилишга уринган, лекин Роман Абрамович 2,24 млрд. фунтни ўз ичига олган таклифини рад этганди. Дарвоқе, Боули 2014 йили «Тоттенхэм»га ҳам харидор бўлганди. «Вақтида Рас-Маn ва Donkey Kong тасарруфимизда эди. Бироқ «МЮ» ёки «Челси» ҳақида ҳеч нарса билмасдим, «Тоттенхэм» ҳақида ҳам эшитмагандим. Ҳозирги ёшлар эса АПЛ энг кучли чемпионат эканлигини яхши биладилар», - деганди Тодд 2019 йили.

Консорциум таркибида яна кимлар бор? Боули тасарруфидаги гуруҳ таркиби швейцариялик миллиардер Хансйорг Висс, «Дожерс»даги шериги Марк Уолтер ва бизнесмен Жонатан Голдштейндан иборат. Бу тўрт­ликни Clarlake Capital инвестиция фирмаси қўллаб-қувватлашга тайёр. 86 ёшли Висс - Synthes Holding AG тиббиёт асбоб-ускуналари корхонасининг собиқ президенти. «Челси»ни харид қилиш хабарини айнан у эълон қилганди. Голдштейн эса «Тоттенхэм»нинг ашаддий мухлиси - бу кўпчиликка маълум. Унинг офисида Гарри Кейн бутсаси эсдалик сифатида сақланмоқда. Дарвоқе, Боулининг олдинги уринишлари («Тоттенхэм» ва «Челси»ни сотиб олиш борасида) вақти ҳам Голдштейн унинг ёнида эди. Clearlake компаниясига келсак, Калифорнияда жойлашган бу гуруҳ жами суммаси 60 млрд. фунт стерлингдан кўп молиявий активлар эгаси ҳисобланади. Табиийки, компания «Челси»да каттароқ улушга эга бўлади. Айтганча, «Челси»нинг ашаддий мухлиси, Лордлар палатаси аъзоси, консерватор Дэниэль Финкельштейн бу компания маслакдошларидан биридир.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:27, 17.06.2022.
Ўқилди: 5140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик