Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистонининг етакчи футболчиси финалда иштирок этмайди

Баҳо:
+1 | -

Саудия Арабистони U23 терма жамоаси юртимизда ўтаётган Осиё чемпионатининг финал баҳсига тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоа Қибрайдаги "Пахтакор" клубига тегишли базада шуғулланмоқда.

Жамоа базасидан олинган хабарларга кўра, ҳужумчи Ҳайтам Асирий Ўзбекистонга қарши кечадиган финал баҳсида иштирок эта олмайди. У ярим финалда бўлиб ўтган Австралияга қарши ўйинда жароҳат олди. Футболчи 9-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Текширувлар натижасида Асирийнинг ўнг оёғи тўпиғи жароҳатлангани маълум бўлди. Шунинг учун у машғулотларда иштирок этмаяпти ва якшанба кунги ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушмайди. Ҳайтам Асирий Осиё чемпонатидаги ягона голини Тожикистон дарвозасига урган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин 19 июнь куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:37, 17.06.2022.
Ўқилди: 7047 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3969]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3607]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3494]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3082]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2828]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2825]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2658]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2478]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2466]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик