Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тимур Кападзе: «Финалга ҳар тарафлама — руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўряпмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе финал олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

— Финалга чиққанимизда жуда хурсандмиз. Эртага охирги учрашув. Бунга яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир босқич ўзига яраша мураккаб бўлди. Биз финалга тайёрмиз. Охирги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ташқи омилларнинг финалга таъсири
— Ташқи омиллар кўп. Ҳозир буни ўйлайдиган вақт эмас. Иссиқ ҳаво бўлса ҳам, майдон ҳолати қандай бўлса ҳам биз ҳар тарафлама руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўряпмиз. Бу майдонда иккала жамоа ўйнайди. ИншаАллоҳ, эртага ўзимизга керакли ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Саудия Арабистони ҳақида
— Рақиб кучли жамоа. Уларни ўрганиб ҳам чиқдик. Охирги ўйинларга миллий терма жамоасидан ҳам ўйинчилар чақирган. Ёш масаласида ҳам биздан бироз каттароқ. Умуман олганда, биз саралашда ўйнаган жамоадан фарқ қилади. Бироқ бу бизга тўсқинлик қилмайди. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Уларда ҳам заиф томонлар бор. Биз улардан фойдаланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Араб жамоаларига қарши ўйинлар
— Биз ҳар бир учрашувдан керакли тажриба йиғиб, хулосалар олдик. Араб жамоаларига қарши ўйнадик. Саудия билан аввал кўп маротаба ўйнаганмиз. Тўплаган тажрибаларимиз бизга ёрдам беради, деб ўйлайман.

Финалдаги таркиб
— Ўзгариш ҳақида бир нима дея олмайман. Ким яхши формада бўлса, ўша бошланғич таркибда ўйнайди. Уларнинг ҳар бири мен учун асосий таркиб футболчиси. Бизнинг мақсадимиз аниқ, ким тайёр бўлса, шу ўйнайди. Шунингдек, заҳирадан тушадиган футболчилар ҳам мен учун муҳим ҳисобланади.

Ҳар бир мусобақа биз учун катта тажриба беради. Терма жамоа ҳар куни ҳам йиғилавермайди. Мусобақа давомида нафақат футболчилар, балки ишчи ходимлар ҳам тажриба орттирмоқдалар. Бу каби турнирларга мезбонлик қилиш ҳар томонлама биз учун фойдали бўлмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:40, 18.06.2022.
Ўқилди: 2638 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.