Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Саад аш-Шеҳрий: «Финалда ҳамма нарса рўй бериши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони U23 терма жамоаси бош мураббийи Саад аш-Шеҳрий Ўзбекистонга қарши кечадиган финал баҳси олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Финалгача етиб келганимиз учун жамоам билан фахрланаман. Бу мен учун фаолиятимдаги иккинчи финал бўлади. Финалда яхши ўйин кўрсатиб, уйга соврин билан қайтишга умид қиламан.

Финалда ҳам концентрация сақлаб қолишга ва муваффақиятли юришимизни давом эттирамиз, деб умид қиляпман. Лекин бу финал, унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ҳа, рақиб гол уриши мумкин. Биз эса ҳар қандай вазиятга тайёргарлик кўряпмиз.

Ушбу авлод аввалгисидан фарқ қилади. Биз бу жамоани сўнгги 6 ой ичида тайёрлашни бошладик. Шунга қарамай, финалгача етиб келганимиз — бу жуда яхши ҳолат. Биз кўпроқ келажакни кўзлаб ишлаяпмиз. Яхши авлодни шакллантирган ҳолда мусобақаларнинг ярим финал ёки финалигача етиб боришимиз зарур.

Ўзбекистон — кучли жамоа. Уларнинг яхши ўйин услуби бор. Биз эса бунга тайёрмиз. Улар анчадан бери ушбу жамоани тайёрлаб келишди. Ўзбекистон билан икки марта тўқнаш келганмиз. Улар бизни, биз эса уларни яхши биламиз.

Яхши тактика ва руҳий устунлик эвазига финалда ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман. Ўйиндан завқланиб тўп тепиш биз учун муҳим аҳамиятга эга. Ўз халқимиз ва мухлисларимизни қувонтиришни истайман. Бизга тушадиган бу босим эса биз учун фойдали. Чунки ўйинчиларда концентрация ва курашга бўлган чанқоқлик юқори бўлади", — деди аш-Шеҳрий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:35, 19.06.2022.
Ўқилди: 3961 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4202]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3412]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [3047]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2961]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2549]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2424]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [2001]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1971]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1950]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик