Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Шин Тэ-Йонг: Бизда тайёргарликка вақт оз бўлди

Баҳо:
+1 | -

Чемпионлар лигаси шунақаки, учрашувдан кейинги матбуот анжуманига биринчи бўлиб ўйинда мағлубиятга учраган клуб бош мураббийи келади. “Сонгнам Илхва Чонма” – “Бунёдкор” баҳси натижасидан келиб чиқиб, биз журналистлар анжуманлар залида дастлаб мезбонлар устозини кутиб олдик:

- Мен сизларга биринчи бўлиб айтмоқчи бўлган нарсам шуки, - деб бошлади гапларини Шин Тэ-Йонг, - бизда “Бунёдкор”га қарши беллашувга астойдил тайёргарлик кўриш учун вақт жудаям оз бўлди. Биз сўнги ўн кун ичида тўртинчи бор майдонга тушдик. Биринчи навбатда футболчиларим ҳолатини тўғри тасаввур этишингизни истардим. Мен ҳам ўз вақтида футболчи бўлганман. Ва ўн кунда тўртта ўйин ўтказиш қанақа қийин эканлигини яхши биламан. Кей-Лига учрашувларининг бошқа муддатга кўчирилмаганлиги бизга, мана кўриб турибсизки, анча қимматга тушиб турибди.

Бизнинг режамизда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбориш йўқ эди. Чунки билар эдик, оғир жисмоний ҳолатда биз рақиб дарвозасига кўп гол кирита олмасдик. Шунинг учун дарвозамиз даҳлсизлигини ўзимизга устувор вазифа қилиб олгандик.

Биринчи бўлимда ўйин тенг бўлди. Иккала жамоа ҳам тенг миқдордаги хавфли вазиятларга эга бўлди. Иккинчи бўлимда ташаббус биз тарафда бўлди. Биз гол уришга яқин эдик. Уришимиз ҳам керак эди. Аммо рақибнинг посбони яхши ўйнади.
“Бунёдкор” эса иккита хавфли ҳужум уюштирди холос. Шуларнинг бирида меҳмонлар ҳужумчиси жарима майдончамиз ичида ҳимоячимизга ўзи урилиб йиқилди. Ҳакам эса пенальти белгилади...

Ҳозир мен бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Энди кейинги мусобақаларга янада жиддийроқ тайёрланамиз. Натижаларимизни яхшилашимиз лозим.

Эртага Чемпионлар лигасида қолган Кореянинг сўнги вакили - “Ульсан Хёндэ Хоранг-и” Япониянинг “Кашива Рейсол” клубини қабул қилади. Мен “Ульсан”га омад тилайман. Ўйлайманки, Корея футболи нуфузини ушлаб қолиш “Ульсан”га насиб этади.

Улуғбек Мирзаев,
Сонгнам, Жанубий Корея

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:02, 30.05.2012.
Ўқилди: 5573 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик