Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Миржалол Қосимов: "Ғалабамизни Болалар кунига бағишлаймиз"

Баҳо:
+1 | -

Ўйин тугаши билан “Бунёдкор” устозининг қўл телефони тинмай қўнғироқлар қабул қилишни бошлади. Дўстлари ва яқинлари Миржалол Қўшоқовични муборакбод этишга шошишарди. Аммо регламентда кўрсатилган матбуот анжумани Ўзбекистондан ва яна бошқа мамлакатлардан бўлаётган кетма-кет қўнғироқларга жавоб беришни вақтинчага тўхтатди. Ва Қосимов бироздан сўнг энди журналистлар саволларига жавоб берувчи ролига ўтди:

- Меҳмонда тўп суриш доимо оғир, - дейди Қосимов. – Бугун жамоалар бир хил шароитларда эмасдилар. “Сонгнам”га ўз майдонидалиги маълум даражада руҳий устунлик таъминлади. Бироқ бунга қарамасдан, бугун биз ўз олдимизга қўйган вазифани бажара олдик. Аммо “Сонгнам Илхва”ни барибир кучли клуб деб ҳисоблайман.
Биласизми, мен ўйин тугаши билан ечиниш хонасига кириб, шогирдларим билан келишган ҳолда, бу ютуғимизни юртимизда эрта-индин нишонланадиган 1 июнь - Болалар кунига бағишладик. Ахир ҳаммамизда фарзандлар бор. Фарзандлар - ўзбек халқининг қувончи, ҳеч нарсага алишмайдиган бойлиги. Юртимизда кўплаб ёш болалар футбол билан шуғулланишади. Ният қиламанки, ушбу ғалабамиз шу болаларнинг спортга, футболга бўлган қизиқишини янада оширади, уларни соғлом турмуш тарзига янада яқинроқ жалб этади.

- Иккинчи бўлимда жамоангизга роса қийин бўлди. Хавфли вазиятлардан қандай қилиб қуруқ чиқиш кераклигини шогирдларингизга ўйиндан олдин қай тарзда уқтиргандингиз? Қанақа кўрсатмалар бергандингиз?
- Биз голгача рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик. Гол уриб олгач эса, мақсадимиз ҳимояни ушлаш эди. Шунга сал орқароққа ўтдик. Тўғри, футболчиларимиз ҳатоларга йўл қўйиб туришди. Чунки уларнинг миясида нима қилиб бўлмасин гол қўйиб юбормаслик бор эди. Шундан ҳам, ҳаяжонланиб, улар нуқсонларга йўл қўя бошлашди. Ҳайриятки, ҳаммаси биз учун яхши якун топди.
Асосий кўрсатма – тўпни кўпроқ назорат қилиш эди. Гол уриб олсак, бирдан ҳимояга ўтишимиз керак эди. Ўзингиз кўрдингиз, бу кўрсатмаларимни шогирдларим аъло даражада уддалашди.

- Кореянинг икки клубини мусобақадан чиқариб юбординглар. Корея клублари ҳақида энди нима дея оласиз?
- Корея клублари ҳамиша кучли бўлиб келишган. Улар билан барча учрашувлар қийин кечади. Гуруҳда ҳамма билан икки мартадан ўйналади. Плей-оффнинг мазкур босқичида эса бир марта. Яъни гуруҳ босқичида қайсидир ўйинда қилинган ҳатони бошқа учрашувда тўғрилаб олса бўлади. 1/8 финалда эса тузата олмайсан. Чунки бу раунд битта беллашувдан иборат. Гуруҳда қийин бўлса, плей-оффда ундан-да оғир.
Бизнинг гуруҳимиз кучли гуруҳ эди. У ерда бошида ҳатога йўл қўйдик. Аммо “Аделаида”га уйда очко улашиб юбориб, буни кейинчалик бартараф эта олдик. “Похан Стилерз”ни икки марта енгдик. Бугун ҳам корейс клуби устидан ғалаба қозонган бўлсакда, мен Корея жамоаларига барибир юқори баҳо бераман.

Улуғбек Мирзаев,
Сонгнам, Жанубий Корея

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:06, 30.05.2012.
Ўқилди: 5610 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.