"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, 25 ёшли австриялик учун курашда "Бавария" клуби етакчилик қилмоқда. Мюнхенликлар футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Лаймер ўтган мавсумда "Лейпциг" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.