Кириш Регистрация

Дэвид Карни ўз терма жамоасига кетди

Баҳо:
+ | -

“Қалдирғочлар”нинг австралиялик легионери Дэвид Карни бугун делегациямиз сафидан ажралди. Гап шундаки, яқин орада жаҳон футболи тақвимида миллий терма жамоалар учун белгиланган саналар биринчи планга чиқади.

Австралия термаси 2 июнь куни Данияда ўртоқлик учрашуви ўтказади. 8 июнь куни Оманда ЖЧ-2014 саралаш турнири ҳал қилувчи босқичини бошлайди. 12 июнь куни эса мазкур саралашнинг 3-турида Яшил қитъага Осиёнинг амалдаги чемпионлари – японияликлар ташриф буюришади.

Ушбу ўйинларга чақирув олган “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Дэвид Карни бугун эрталаб Сеул-Хельсинки-Копенгаген маршрути билан Данияга йўл олди. У Сеулдан Дания пойтахтига якка ўзи кетгани йўқ. Кечагина Карнига қарши тўп сурган “Сонгнам Илхва Чонма” ҳимоячиси Саша Огненовски узоқ сафарга энди легионеримиз билан бирга учиб кетган.

Биз Дэвидга унинг яқин учрашувларида омад тилаймиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:35, 30.05.2012.
Ўқилди: 6376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик