2000 йил бошларида футбол ёрқин юлдузларга жуда бой эди. Роналдиньо, Зидан ва Бекхэм каби футболчиларнинг либослари бутун дунё бўйлаб миллионлаб нусхада сотилган. Уларнинг исми тилга олинганда катта ёшли футбол юлдузлари уларнинг рақамларини ёдга олишади. Шунинг учун топ-клублар афсоналари рақамлари остида ўйнаётган юлдузларни эслашга қарор қилдик.
“Ювентус”да 10-рақамли либос – Дел Пьеро ва Дибала
Афсонавий Алессандро Дел Пьеро кетганидан сўнг, ҳеч ким “Ювентус”да 10-рақамни олишга журъат эта олмади. 2013/14 йилги мавсумда Карлос Тевес ушбу либосни икки йил давомида кийиб юрди. 2015/16 йилги мавсум бошида рақам Поль Погбага берилди ва бир йил ўтиб у клубни тарк этди. 2017 йилда 10-рақамни яқинда “Юве”дан кетишини эълон қилган Пауло Дибалга ишониб топширилди. Эндиликда либос яна ўз эгасини кутмоқда.
“Арсенал”да 14-рақамли либос – Анри ва Нкетиа
Тьерри Анри даврида 14-рақам “Арсенал” учун тимсолга айланди. Анри кетганидан икки йил давомида у бўш қолди. 2008/09 йилги мавсумда Тео Уолкотт ушбу рақамни ўз зиммасига олди. 9 йилдан сўнг Тео клубни тарк этди ва 14-рақам лондонликлар сафида 163 ўйинда 92 та гол урган Пьер-Эмерик Обамеянгга насиб этди. Шундай қилиб, “Арсенал”нинг 14-рақами 2021/22 йилги мавсум якунидан Микел Артетанинг ишонган “тоғи” Эдди Нкетиада бўлади.
“Арсенал”да 10-рақамли либос – Бергкамп ва Смит-Роу
Уилям Галлас, Робин ван Перси, Жек Уилшер ва Месут Озил Деннис Бергкамп клубни тарк этганидан бери “Арсенал”да 10-рақамни кўтариб юрди. Жуда кучли рўйхат. “Тўпчилар” футболчиси Эмил Смит-Роу ўтган мавсумда 37 ўйинда 11 гол ва 2 голга ассистентлик қилган ҳолда 10-рақамни эгалик қиляпти.
“Манчестер Юнайтед”да 7-рақамли либос – Бекхэм ва Роналду
Эрик Кантона давридан бери еттилик “Манчестер Юнайтед”да ўзгача бўлиб қолди. Рақамнинг шонли анъанасини Девид Бекхэм ва Криштиану Роналду давом эттирди. Аммо шундан кейин нимадир нотўғри бўлди: на Майкл Оуен, на Анхел ди Мария, на Мемфис Депай, на Алексис Санчес босимга дош бера олди. 7-рақам остида Антонио Валенсия ва Эдинсон Кавани ҳам ўйнади, аммо улар “Манчестер Юнайтед” афсоналари даражасига етиша олишмади. 2021 йил сентябридан бошлаб Криш ўзининг севимли рақамини қайтариб олди ва жорий мавсумда жамоа тўпурари бўлди.
“Милан”да 7-рақамли либос – Шевченко – Кастильехо
Андрий Шевченкодан кейин Рикардо Оливейра, Алешандре Пато, Робиньо, Жереми Менез, Луис Адриано, Жерар Деулофеу ва Никола Калинич еттинчи рақамда ўйнади. “Россонерилар” сафида яхши сегментни тақдим эта олганлар орасида фақат Пато ажралиб туради. Энди “Милан”да еттиликни ўтган мавсумда 122 дақиқа ўйнаган испаниялик Самуэль Кастильехо эгаллаб турибди.
“Милан”да 22-рақамли либос – Кака ва Лазетич
Футболдаги 22-рақамни энг оммабоп деб аташ қийин, аммо Кака уни тимсолга айлантира олди. Тўғри, 2008 йилда у кетганидан сўнг, рақамнинг ўринбосарларидан ҳеч бири “Милан”нинг муҳим қисмига айлана олмади. Марко Борриелло, Бруно Монтелонго, Антонио Ноcерино, Боян Кркич, Алессио Черчи, Габриэль ва Матео Мусаккиолар қандай фаолият олиб борганини билиш учун, уларнинг муваффаққиятсиз фаолиятидан ҳам маълум. Эндиликда Миланда 22-рақамли футболчи А серияда бир дақиқа ҳам ўйин ўтказмаган сербиялик 18 ёшли ҳужумчи Марко Лазетич бўлди.
“Интер”да 9-рақамли либос – Роналдо ва Жеко
9-рақамли Роналду “Интер”да шов-шув кўтара олди, бироқ унинг ўринбосарлари ҳам муносиб тарзда ушбу рақам остида яхши ўйинлар намойиш этишди: Эрнан Креспо, Хулио Круз, Самуэль Это’о, Диего Форлан, Мауро Икарди, Ромелу Лукаку. Ҳозирда клубда тўққизинчи рақам остида ўйнайдиган Эдин Жеко улардан кўра камроқ ҳурмат қилинадиган ҳужумчи ҳисобланади.
“Реал Мадрид”да 9-рақамли либос – Фигу ва Модрич
Луиш Фигу уч мавсум давомида Мадридда фаолият юритган Робиньо учун “Реал”нинг 10-рақамли либосини қолдирди. Кейин ўнинчи рақам остида Уэсли Снейдер, Лассана Диарра, Месут Озил ва Хамес Родригес ўйнади. 2017/18 йилги мавсумдан бошлаб Лука Модрич “Қироллик клуби” учун у қадар муҳим бўлмаган рақамни ўзига олди. Ҳозирда бу либосда Модричдан кўра муносиброқ номзодни тасаввур қилиш қийин.
“Реал Мадрид”да 5-рақамли либос – Зидан ва Вальехо
Зидандан сўнг Фабио Каннаваро, Фернандо Гаго, Нури Шаҳин, Фабиу Коентрау ва Рафаэль Варан “Реал Мадрид”да бешинчи рақам остида тўп тепди. 2021/22 йилги мавсумдан ҳимоячи Хесус Валехога 5-рақам туширилган футболка ишониб топширилди. Жамоа унинг келажак футболчиси бўла олишига ишонади.
“Барселона”да 10-рақамли либос – Роналдиньо ва Ансу Фати
“Барса”да 10-рақам Роналдиньодан сўнг бор-йўғи иккита футболчига насиб этган ва сиз улардан бирини яхши биласиз. Лео Месси Каталония клубида ушбу рақамни янада ёрқинроқ қилишга муваффақ бўлди – бу либосни улуғлаш миссияси ҳалигача сурункали жароҳатлардан халос бўлолмаган иқтидорли шогирд Ансу Фатига қолдирилди.
“Ливерпуль”да 8-рақамли либос – Жеррард ва Наби Кейта
Стивен Жеррард клубни тарк этганидан кейин “Ливерпуль”да 8-рақамнинг кўлами шунчалик катта эдики, ҳеч ким уни беш йил давомида олишга журъат эта олмади. Фақат 2018 йилда Наби Кейта саккизликни танлашга қарор қилди, аммо ҳозирча унинг клубда қолиши ҳақида ҳам бир қанча саволлар мавжуд.
“Челси”да 8-рақамли либос – Лемпард ва Ковачич
Френк Лемпард “Челси”дан кетганидан сўнг, бразилиялик Оскар 8-рақамли либосни кийиб, икки мавсум югурди. Кейин Росс Баркли унда уч мавсум давомида ҳаракат қилди ва 2020/21 йилги мавсум бошидан бери Матео Ковачич саккизлик анъанасини давом эттирди – бу “Челси” тизимининг жуда муҳим қисми ҳисобланади. Чунки, “Стэмфорд Бридж” Лэмпард каби етакчига муҳтож.