Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Нагельсманнинг инқилоби: Мане билан шартнома имзолаш “Бавария” учун нега керак?

Баҳо:
+1 | -

Садио Мане фаолиятини "Бавария"да давом эттиради. Сенегаллик Мюнхен клубига кўчиб ўтишни маъқул кўрди. Форвард ўша ерда клуб тарихида қолиш учун ҳаракат қилиш ниятида. Шу сабаб бугун биз “Бавария” Манени нима учун харид қилгани ва футболчини Германия Бундеслигасида нималар кутаётгани ҳақида батафсил тўхталмоқчимиз.

"Бавария"нинг 2022/23 йилги мавсуми биз сўнгги йилларда кўрганимиздан жуда фарқ қилиши мумкин. Катта эҳтимол билан клуб тубдан ўзгаради. Сабаби, сўнгги пайтларда "Бавария" ҳужум чизиғининг ҳақиқий қироли Роберт Левандовски ҳам клубни тарк этиши мумкин. Агар биз немис клубининг сўнгги йиллардаги ўйинларига назар солсак, “Бавария” футболчилари тўпга эгалик қилиши билан уни польшалик голеадорга узатиб беришади. Роберт эса...

Албатта, бу борада кўп тахминлар мавжуд. Хосеп Гвардиола, Карло Анчелотти, Нико Ковач, Ханси Флик ва ҳатто ​​Юлиан Нагельсманн ҳам жамоага ўз имзосини олиб келгани рост. Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, “Бавария” ҳужумидаги ҳолат кўп жиҳатдан Левандовскига боғлиқ эди. Айнан польякнинг ажойиб ўйини икки йил олдин "Бавария"га Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Шу билан бирга, айтишимиз мумкинки, Левандовскининг таркибда йўқлиги ҳамиша сезиларли бўлган. Агар, у жароҳат ёки шу каби бирор сабабга кўра ўйинни ўтказиб юборса, мюнхенликлар ўйинида пасайиш кузатилади.

Кўринишидан, польшалик "Бавария"ни шу ёзда тарк этади. Бу ҳали аниқ эмас, чунки "немис машинаси" раҳбарият тажрибали футболчи учун катта пул талаб қилмоқда ва "Барселона"да бу суммани тўлаш учун етарлича пул йўқ. Бироқ, Юлиан Нагельсманн форварддан қутулишга рози эканлигини билдирган. Сабаби футболчи мураббийнинг ишидан норози. Левандовски бу йил ёки кейинги йил албатта Мюнхенни тарк этади. "Бавария" ҳам Робертнинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Сабаби мюнхенликлар унинг ўрнига “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Манени сотиб олмоқда.

Сўнгги йилларда немис клуби қанот ҳужумларини кучайтириб, Сане ва Гнабрини таклиф қилди ва бир қанча ёш футболчиларни академиядан таклиф қилди. Бироқ уларнинг вазифаси барибир Левандовскига ёрдам бериш, унга ассистентлик қилиш ёки рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, марказий ҳужумчи учун очиқ жой яратиш эди. На Сане, на Гнабри, на бошқа ҳеч ким Мюнхен клуби ҳужум чизиғида асосий футболчи бўлмаган.

Мане - замонавий футболнинг ҳақиқий юлдузи. Балки сенегаллик ўзининг энг яхши йилларини “Ливерпуль”да ўтказган бўлса-да, барибир жамоага қандайдир натижалар бера олади. Албатта, у "Бавария"га қандайдир юлдуз билан бирга ўйнаш учун эмас, балки ўз ўйини янада яхшилаш ва Қатардаги Мундиал олдидан ажойиб формада бўлиш учун келмоқда. "Ливерпуль"да Мане Салоҳнинг соясида қолишни истамади ва етакчи бўлишни хоҳлаётгани аниқ. Агар, Левандовски жамоада қолса сенегаллик яна иккинчи бўлиб қолиши мумкин. Албатта, Садио шартнома имзолашдан олдин бу нарсаларни муҳокама қилади.

Олдин “Бавария” фақат Левандовски учун ўйнаган бўлса, энди Нагельсман жамоанинг ҳужумда ўйинни тиклайди, бунда клуб марказий ҳужумчи таянмаган ҳолда ўйин намойиш этади. Мисол учун, Тимо Вернер “Лейпциг”ни тарк этганидан сўнг, клуб Нкунку, Ольмо ва Форсберг каби футболчиларга эътибор қаратиб, тоза ҳужумчисиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатиш мумкинлигини исботлади. Балки, "Бавария" ҳам ҳозир тўпурар футболчи изламайди, улар жамоавий ўйин намойиш этишга ёрдам берадиган футболчи қидирмоқда.

Умуман олганда, ҳужумда жамоавий ўйин фойдасига битта супер тўпурар бўлиши яхши ва тўғри фикр.

"Ливерпуль"нинг кучлилиги шундаки, олдинда учта кучли футболчи бор. Шунчаки, турли комбинаcияларда ҳам Мане, Салоҳ, Фирмино, Жота ва Диаслар ўрин алмашишга, бир-бирини тўлдиришга муваффақ бўлишди. Бу эса рақибларни саросимага солиб қўйди. Нагельсманн "Бавария"да ҳам худди шундай ўйинни ташкил қиладими - бу савол. Албатта, Маненинг жамоага қанчалик фойда келтириши ёки келтирмаслигини аниқ айта олмаймиз. Барчасини янги мавсум бошланганидан сўнг билиб олишимиз мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:48, 20.06.2022.
Ўқилди: 4575 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.