Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Стадион" газетасининг ЕВРО-2012 га бағишланган махсус сони сотувда!

Баҳо:
+ | -

Ҳурматли мухлислар, икки ойлик танаффусдан сўнг, таҳририятимиз ходимлари хайрли ишга қўл уриб, газетанинг Европа чемпионатига бағишланган махсус сонини нашрдан чиқарди.

Нашрда 1960 йилдан 2008 йилгача бўиб ўтган Европанинг барча чемпионатлари тарихи, натижалари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, терма жамоаларни чемпионлик кўчасига бошлаган мураббийлар ҳақида алоҳида саҳифа ажратилган. Ушбу материалларнинг ҳаммасини тажрибали журналист Қаҳрамон Асланов тайёрлаган.

Евро-2012 қизиқарли фактлари, чемпионатда ўйналадиган тўп ва унга ҳомийлик қилаётган брэндлар, ўтган чемпионатлар ҳақида қизиқар факат ва рақамлар, воқеалар ҳам алоҳида меҳр билан тайёрланганки, буларнинг бари халқаро футбол анжумани олдидан сизга тарихни ёдга ошишга хизмат қилади. Ушбу метариаллар "Стадион" газетаси таҳририяти ходимлари — Наврўзбек Шодмонкулов, Бегали Азимов, Рустам Сулаймоновлар томонидан тайёрланган.

Евро-2012 регламенти, учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати, шунингдек келгуси Евро-2016 қай тарзда ўтиши борасидаги мақолаларни Олимхўжа Бўронов тайёрлаган.

Терма жамоаси Евро-2012 га чиқолмаган юлдузлардан иборат рамзий терма жамоа, терма жамоаси борган-у, лекин ўзи боролмай қолган ўйинчилардан тузилган рамзий терма жамоа, шунингдек, Евро-2012 да порлаши кутилаётган ёш юлдузлардан иборат рамзий терма жамоаси сизни бефарқ қолдирмаса керак.

Махсус соннинг "гултожи" бўлмиш рангли саҳифаларда — Евро-2012 да иштирок этаётган 16 терма жамоанинг ҳар бирига биттадан саҳифа ажратилган бўлиб, унда иштирокчи мамлакат ва унинг футболи ҳақидаги қисқача маълумотдан тортиб, Европа чемпионатларидаги иштироки, хусусан Евро-2012 сари босиб ўтган йўли, терма жамоа мураббий ва сардори ҳақида маълумотлар ва ЭНГ АСОСИЙСИ – Польша ва Украина майдонларида тушиши мумкин бўлган ва УЕФА томонидан расман тасдиқланган 23 кишилик таркиблар ўрин олган.

Таркиблар  1 дан 23-рақамгача тартиб билан жойлаштирилиб, футболчиларнинг амплуаси, туғилган йили, ўйнаган ва урган (ўтказиб юборган) голлари сони ва қайси клуб таркибида ҳаракат қилишигача ёзилган.

Махсус сон А4 форматда 52 саҳифада, муқоваси силлиқ қогозда чоп этилган бўлиб, муқованинг ички, 2-бетида ЕВРО-2012 ўйинлар жадвали (Тошкент вақти билан) жуда қулай тарзда келтирилган.

Манба: stadion.uz

Махсус сонимиз одатдагидан камроқ – 5000 нусхада чоп этилгани боис хусусий тарқатувчилар ва матбуот дўконларидан харид қилишга шошилинг!

Киритилди: 01:08, 31.05.2012.
Ўқилди: 8532 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.