Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Англия Премьер-лигасининг энг яхши беш мураббийи

Баҳо:
+ | -

Англия футболи ҳақида гап кетганда воқеа-ҳодисаларни тизгинга солиб ўрганиш талаб этилади. Чунки инглиз футболида ҳар қандай деталь ўта муҳим. Ана шу муҳим нарсалар ичидан, бугун энг муҳимини танлаб олдик. Мураббий! Англиядаги менежерлик курсиси ҳақида гапирсак, биз қуйида санаб ўтадиган инсонлар кўз ўнгингизда гавдаланади. Демак, бугун АПЛнинг энг шонли беш мураббийини билиб оласиз.

5. Клаудио Раньери

2015-16 йилги мавсумда бутун дунёдан футболни тушунадиган инсон борки, Англияда ёки «Челси», ёки бўлмасам «Манчестер Сити»ни чемпион бўлади деб ўйлаган. Аммо якун бутунлай бошқача эди. Ҳаммани лол қолдириб, Клаудио Ранери футболда гўзал эртак яратди. У ўшанда мураббийлар учун тақдим этиладиган барча индивидуал совринларга эга чиққан. Қўшимчасига, Раньери Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин олади. Ҳа, «тулкилар» чемпионлиги Рантерининг энг яхшилардан бири сифатида эсланишида катта роль ўйнайди.

4. Жозе Моуриньо

Моуриньо ўзининг юксакларга кўтарилган даврини Ғарбий Лондонда, «Челси» билан бирга ўтказади. Унинг 2004 йилда АПЛга келиши, Англияда кичик инқилоб ясаган. Хусусан, айнан Жозе 2004-2006 йилларда икки марта Англия чемпионига айланиб, Венгер ҳамда Фергюсон эрасига нуқта қўяди. Португалиялик ўша даврда нафақат чемпионликни, балки кубокларни ҳам қўлга киритган. Моур 2013 йилда яна «Челси»га келиб, 2014-15 йилги мавсумда «Челси»ни чемпионга айлантиради. Балки у «Челси»дан кетмаганида янада каттароқ ишларни қилган бўларди. Аммо у кетди ва «МЮ»да иш бошлади. У ерда эса унутилди. 2017-18 йилги мавсум «қизил иблислар» лигани 2 ўринда якунлай олди, холос. «Тоттенхэм»даги 17 ойлик «қўрқинчли туш»дан сизнинг хабарингиз бор.

3. Гвардиола

Пеп Гвардиола АПЛ тарихида чемпионликни икки мартадан ортиқ қўлга кирита олган 4 та мураббийдан биридир. Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери беш мавсум давомида жамоани муваффақиятли бошқариб келмоқда. У келибоқ, ишни жамоа тузилмасини ўзгартиришдан бошлайди. Кейинги мавсум эса 100 очко билан Англия чемпионига айланади. Унинг шогирдлари 2018-19 йилги мавсумни учта соврин билан – АПЛ, кубок ҳамда лига кубоги билан тугатди. Собиқ «Барселона» ҳамда «Бавария» мураббийи Англияда катта тарих ёзишда давом этмоқда.

2. Арсен Венгер

Венгерсиз ушбу рўйхатни тузиш мумкин деб ўйлайсизми? Агар шундай десангиз, қаттиқ янгишган бўласиз.
Арсен Венгер «Арсенал»да 22 давомида ишлайди. Бу вақт давомида эса 3 марта Англия чемпиони бўлади. У Англия кубогини рекорд миқдорда – 7 марта қўлга киритган. Венгернинг энг гуллаган даврлари 2000 йиллар боши эди. Хусусан, 2003-2004 йилги мавсумда «Арсенал» Венгер бошчилигида мавсумни 38 та учрашувда мағлубиятсиз тугатган эди. Тьерри Анри, Деннис Бергкамп, Патрик Виейра ҳамда Роберт Пиреслар ўшанда машҳурлик чўққисига чиқади. «Енгилмаслар» деб ном олган бу таркиб мавсумни 26 та ғалаба 12 та дуранг билан, 90 очко тўплаган ҳолда якунлаганди. Афсуски, ўша ютуқ «Арсенал» учун сўнгги АПЛ титули бўлиб қолди. Аммо олдин айтганимиздек, кубок баҳсларида Венгер тенгсиз бўлиб қолаверди. У 2013-2017 йиллар давомида 3 марта кубокни ютган.

1. Фергюсон

Сер Алекс Фергюсон нафақат Англияда, балки жаҳонда тенгсиз эди. У 26 йиллик «МЮ»даги иши давомида 13 маротаба чемпион бўлган. Бу вақт ичида икки қайта, 3 та мавсумда кетма-кет чемпионликка эришади (1998-2001, 2006-2009). Айнан унинг даврида «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль»дан Англия чемпионлиги борасида ўзиб кетади. Бугун «Ливерпуль» 18 марта, «МЮ» эса 20 марта АПЛда тенгсиздир. Фергюсон эса 13 та «тож»дан ташқари, 5 марта Англия кубогини, 4 марта лига кубогини ҳам ютишга эришган. Буларнинг ҳаммаси, Фергюсон аслида ким эканини кўрсатиб беради.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 22:22, 21.06.2022.
Ўқилди: 2841 марта.
Фикрлар: 89 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик