Кириш Регистрация

Бернардунинг нархи ошиб боряпти

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ўз ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиш бўйича музокараларни бошлашга тайёр эканлигини эълон қилди. Sport Bible нашрига кўра, "шаҳарликлар" португалияликни 100 миллион евродан бошлаб сотишни кўриб чиқади.

Қайд этилишича, Силванинг ўзи ҳам "Манчестер Сити"ни тарк этиб, фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиришни хоҳлайди. Ўтган ёзда португалиялик футболчи кетишга уриниб кўрган эди, аммо клуб уни "Атлетико Мадрид"га сотишдан бош тортди.

Силва "Манчестер Сити"га 2017 йилнинг ёзида Франциянинг "Монако" клубидан ўтган.

Киритилди: 15:14, 22.06.2022.
Ўқилди: 1842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.