Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Реал» фотографига осон эмас...

Баҳо:
+ | -

«Реал»да бир ажойиб анъана бор: янги шартномаларни клуб бисотидаги совринлар фонида олинган суратлар воситасида эълон қилади.

Бироқ жамоа фотографи (сураткаши) йилдан-йилга кубокларни кадрга сиғдириш масаласида кўпроқ қийналмоқда. Чунки «Қироллик клуби» музейида совринлар ҳаддан зиёд кўп...

Мана, 36 ёшли Лука Модрич яқинда «Реал» билан шартномаси муддатини яна бир йил (2023 йилнинг ёзига қадар)га узайтирди. Хорватиялик ярим ҳимоячи нақ 10 йилдан буён Мадрид жамоасида ўйнамоқда. Хуллас, Модрич «Реал» сафига мавсум-2012|2013да қўшилган, клуб шундан буён ЧЛда 5 марта ғалаба қозонди. Хорватиялик футболчи эса бу даврда ўртадаги ҳамкорлик келишуви муддатини 4 марта узайтирди.

Шартномани янгилаш вақти олинган ҳар бир суратда Модрич ва Флорентино Переснинг фотографдан тобора узоқроқда туришларига тўғри келган. Чунончи, сураткаш барча «шалпангқулоқ» кубокларни кадрга солиши шарт. Модричнинг «Реал» футболчиси сифатидаги таништирув маросимидан олинган суратда 1998, 2000 ва 2002 йиллар ютилган янги моделдаги 3та еврокубок кўрсатилган. Футболчи мавсум-2013|2014 якунида келишувни 2018 йилгача узайтирганида 10та «шалпангқулоқ» олдида суратга тушди. Яна 4 йилдан кейинги суратга эса 1та кубок қўшилди, гарчи «Реал» бу даврда ЧЛда 3 марта ғолиб чиққан бўлсада.

2021 йилга келиб, клуб музейига яна 2та кубок қўшилди ва фотосуратчи барчасини бир кадрга сиғдиришда қўшимча муаммоларга дуч келди. Энди фотографнинг вазифаси янада мураккаблашди. Ахир «Реал» замонавий ЧЛда 8-марта тенгсиз эканлигини исботлади. Бу кетишда «Мадрид» еврокубоклар фонида суратга олиш анъанасидан воз кечиши керакка ўхшайди. Яна бир вариант бор - кубокларнинг ихчам нусхасини тайёрлаш.

Равшан ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:29, 22.06.2022.
Ўқилди: 6484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.