Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

ЎФА ишчи гуруҳи юртимизда бўлиб ўтадиган U20 Осиё кубогига тайёргарлик ишларини бошлаб юборди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Ўзбекистон мезбонлигида U23 Осиё кубоги мусобақаси ўз якунига етди. Мазкур турнир терма жамоаларимиз учун халқаро мусобақаларда тажриба орттириши, юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро турнирлар ўтказиш бўйича тажриба ва кўникмаларини ошириш ҳамда мухлисларга футбол байрамини тақдим этишга хизмат қилди.

Кеча ЎФА Президенти Абдусалом Азизов бошчилигида ўтказилган йиғилишда ОФК таснифидаги турнирларни янада юқори савияда ўтказиш, мусобақалар географиясини ошириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди. Ҳудудларга Қарши ва Наманган вилоятлари мисолида футбол инфратузилмасини босқичма-босқич халқаро стандартларга мос келтириш вазифаси топширилди.

ЎФА мутахассислари келаси йилнинг 1-18 март кунлари юртимиз майдонларида ўтказиладиган У-20 Осиё кубогига тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Шу мақсадда бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухорога ташриф буюрди. Ташриф давомида вилоятдаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Футбол инфратузилмаси, стадионлар, машғулот майдонлари ҳамда делегациялар жойлашадиган меҳмонхоналардаги қулайликлар ва хизмат сифати, яшаш хоналари ва овқатланиш жойлари ўрганиб чиқилди.

Дастлаб, Когон шаҳридаги «Локомотив» футбол майдони, Бухоро шаҳридаги «Бухоро» ПФК машғулот базаси, 3-сонли Болалар-ўсмирлар футбол мактаби, Бухоро Давлат университети футбол майдонлари ҳамда айни пайтда лойиҳалаштирилаётган Бухоро футбол маркази кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликлар ўрганилди.

Бундан ташқари, Бухородаги «Марказий» стадиони ҳам кўздан кечилиб, қўшимча кийиниш хоналари ташкил этиш, ҳакамлар, комиссарлар ҳамда бошқа функционал хоналарни ОФК стандартларига мувофиқлаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида жойлашган халқаро талаблар асосида хизмат кўрсатадиган Саҳид Зарафшон, Варахша ва Гарден Плаза меҳмонхоналари мавжуд қулайликлар кўздан кечирилди.

Ташриф якунида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда U20 Осиё кубогининг бир гуруҳ учрашувларини Бухоро шаҳрида ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Юртимиздаги яна бир қатор ҳудудларининг U20 Осиё кубогини қабул қилиш имониятлари ўрганиб чиқилиши режалаштирилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:26, 22.06.2022.
Ўқилди: 4252 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик