Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳақоратга жавобми ёки...?

Баҳо:
+ | -

Норвегия миллий жамоаси ЕМЛ 2-турида Швеция термасини 2:1 ҳисобида енгди ва ўз гуруҳида пешқадамликни қўлга олди...

Бош қаҳрамон - яна ўша Эрлинг Холанд. «Манчестер Сити»нинг янги аъзоси аввалига пенальтини ишончли тарзда амалга оширди, кейин «дангаса» ўнг оёғини ишга солиб, Робин Ольсенни яна бир бора ожиз қолдирди - «дубль». Қуйидаги мақола ўйинда кузатилган яна бир воқеа тафсилотлари ҳақида.

Икки гол уриш Холанд учун оддий воқеа даражасида, албатта. Бироқ 21 ёшли ҳужумчининг майдонда можаро кўтариши... Ҳа, норвегиялик футболчи вазиятлардан бирида рақиб жамоа марказий ҳимоячиси Александр Милошевич билан жанжаллашиб кетди. «Биринчидан, у аввалига мени ҳақоратлади: «Фоҳиша». Қалбга оғир ботадиган ғирт бўҳтон. Иккинчидан, оёғимни синдиришини айтиб, дағдаға қилди. Муҳими, шундан атиги 1,5 дақиқа ўтиб, гол урдим. Шуниси ажойиб бўлди», - дея изоҳлади Эрлинг ўйиндан кейин ўз хатти-ҳаракатини.

Лекин трансляция вақтидаги ҳолат бошқача таассурот уйғотади. Яъни Милошевичнинг табассум билан Холанд­га нимадир деганию, Эрлинг ғазабланиб, ўгирилиб кетгани кадрга тушган. Боз устига, Милошевич норвегиялик ҳужумчини ҳақоратламаганини қатъий оҳангда таъкидлади: «Йўқ, ҳеч қачон бировга нисбатан фоҳиша иборасини ишлатмайман. Қолаверса, норвег тилини билмайман, у эса шведчани тушунмайди. Шундай экан, мени айблаши жуда ғалати. Ҳаттоки, майдонда инглиз тилидан ҳам фойдаланмайман». Бироқ шуниси борки, швед ва норвег тиллари ўртасида ўхшашликлар жуда кўп. Қисқаси, ҳаммаси мавҳум. 

Бундан ташқари, швециялик ҳимоячи ва журналист ўртасидаги қисқача суҳбат ҳам кишини ўйлантиради: 

- Майдонда Холандга нисбатан ғазаб билан ўйнадинг­ми?

- Йўқ, тўғриси, бундай эмас. Фаолиятимда кучлироқ ғазаб остида ўтказган ўйинларим жуда кўп.

- Холанд сенга қарши ўйнаган энг кучли футболчими?

- Йўқ.

- Энг яхшиларидан бирими?

- Йўқ.

Милошевичнинг ўйиндан кейинги гаплари Холандни заррача қизиқтирмаган бўлса керак. Зеро, у кийиниш хонасида жуда хушчақчақ кўринди. Энди ҳамма норвегиялик голеадорнинг АПЛдаги оловли перфомансини янада илҳақлик билан кутмоқда.

Дания термасига қарши ўйиндан сўнг Эрлинг Холанднинг миллий жамоадаги статистикаси янада ваҳимали кўриниш олди: 19та ўйинда 18та гол. Тўғри, у кичик юбилей - 20-ўйинида Словения термаси дарвозасига йўл тополмади. Шу тариқа Холанднинг Норвегия бош жамоасида 7та ўйинга чўзилган голли серияси узилиб қолди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 22.06.2022.
Ўқилди: 1902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик