"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи ҳужумчи Лионель Мессининг парижликлар клубидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Ал-Хелайфи La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервюсида, ҳеч қандай ҳолатда Мессининг ўтган мавсумдан ҳафсаласи пир бўлганини айтиш мумкин эмаслигини айтди.
У еттита "Олтин тўп" олди, бу футболчи тарих ёзади. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши мавсум эмас эди, лекин у кўп йилларини "Барселона"да ўтказди, у ва унинг оиласи янги мамлакатга, янги лигага ва янги маданиятга кўникиши керак эди. Қолаверса, Мессига ҳам коронавирус юқди, бу ҳам таъсир қилди, дейди клуб президенти.
34 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган.