Кириш Регистрация

ОЧЛ чорак финалига 14 июнь куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Осиёда 22-23 ҳамда 29-30 май кунлари ўтказилган Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувларидан сўнг қитъамизнинг клублар учун энг нуфузли турнирида энг сара 8 иштирокчи қолди. Булар: “Сепахон” (Эрон), “Ал-Аҳли”, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Ҳилол” (барчаси - Саудия Арабистони), “Аделаида Юнайтед” (Австралия), “Бунёдкор” (Ўзбекистон), “Ульсан Хёндэ Хоранг-и” (Жанубий Корея) ҳамда “Гуанчжоу Эвергранде” (Хитой).

14 июнь (пайшанба) куни ОЧЛнинг ҳал қилувчи босқичларига - 1/4 финал, 1/2 финал ҳамда финал ўйинларига бирдан қуръа ташланади.

Эслатиб ўтамиз, чорак финал учрашувлари - 19 сентябрь ва 2-3 октябрь кунлари, ярим финаллар - 24 ва 31 октябрь кунлари, финал баҳси эса 9/10 ноябрга мўлжалланган. Финал беллашуви битта баҳсдан иборат ҳамда финалчи клублардан бирининг майдонида ўтказилади. Буни ҳам 14 июнь кунги қуръа аниқлаб беради.

Қуръа ташлаш маросими Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади. ОЧЛ қуръаси Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Ҳозир мусобақада 6та мамлакат вакиллари қолган. Қуръа тамойилларига кўра, агар чорак финалга қайсидир давлатдан иккита клуб чиқса, улар 1/4 финалда учрашмайдиган қилиб ажратиб юборилади. Аммо бирор мамлакатдан чорак финалга иккитадан кўп жамоа йўл оладиган бўлса, бу ҳолда ушбу юрт клублари 1/4 финалда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Демак, биз ОЧЛ чорак финалида учта вакили бор Саудия Арабистони дербисига гувоҳ бўлиб қолишимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Гуруҳ босқичида битта гуруҳда тўп сурган клублар 1/4 финалда яна бир-бирлари билан рўбарў келишлари ҳам мумкин.

Шу куни, шунингдек, ОФК кубогининг ҳам ҳал қилувчи раундларига қуръа ташлаш маросими ташкил этилади (ОЧЛ қуръасидан бир соат олдин).

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:45, 01.06.2012.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик