Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Баҳром Давлатов: «ОЧЛ учун шароит яратиб берган ПФЛга раҳмат»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби вице-президенти Баҳром Давлатов клуб расмий сайтидаги блогида Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" жамоасига қарши ўйин борасида пост қолдирди.

"Шубҳасиз, Игнатий Нестеров бу ўйин қаҳрамони бўлди. У нафақат жамоани муқаррар голлардан қутқариб қолди, балки футболчиларнинг майдондаги жойлашувларини ва рақиб ҳужумларига пешвоз чиқишларини тўлиқ назорат қилиб турди. Эътиборлиси, май ойи мобайнида ўтказган олтита ўйинда дарвозамизнинг қуруқ сериясини давом эттира олдик. Браво!"
 
"Ғалабада бизни Жанубий Кореяга бориб-келишимизда барча шароитларни яратиб берган жамоамиз хомийларининг катта ҳиссаси бор. Агар “эрталабки тетиклик мамлакатига” регламентга мувофиқ учрашувга икки кун қолганида етиб борганимизда йўлдаги чарчоқлар футболчиларимиз ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Айнан шу жиҳат мезбонларни қийнаганини “Сеонгнам” устози таъкидлаб ўтди. Рақибимиз 10 кун мобайнида тўртта баҳс ўтказди ва улар жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эмасдилар".

"Шу муносабат билан Ўзбекистон профессионал футбол лигасига раҳмат айтмоқчимиз. Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувимизни бошқа муддатга қолдиришиб, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз учун мураббийлар штабига яхши тайёргарлик олиб боришга имкон яратиб беришди", деб ёзади Давлатов ўз блогида.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:03, 01.06.2012.
Ўқилди: 5265 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.