Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Футбол тарихидаги энг чиройли 10 та тўп

Баҳо:
+1 | -

Англия Премьер-лигасининг 30 йиллик юбилейи нишонланишига яқин турибди. Ушбу йиллар давомида АПЛ ҳар мавсумда ўзига хос дизайндаги тўплардан фойдаланиб келди. Бугун эътиборингизга Англиядаги жозибали тўплар билан биргаликда, дунё футболида фойдаланилган энг гўзал 10 та «Official Matchball»ни намойиш этамиз.

1. Adidas Telstar

Дунёнинг исталган инсони 1970 йилдаги Жаҳон чемпионатида фойдаланилган тўпнинг дизайни ҳақида маълумотга эга. Чунки Мексикадаги мундиал ўзига хос эди. «Adidas» томонидан ишланган расмий копток телевизорда равшанроқ кўриниши учун 12 та қора рангдаги бешбурчак билан, 20 та оқ рангдаги олтибурчак билан ясалади. «Telstar» деб номланган ушбу тўп, футбол маданий мероси саналади.

2. Mitre Ultimax



«Mitre» томонидан ишланган тўп, илк бор Англияда фойдаланилади. «Ultimax» деб номланган расмий тўп 1995 йилдан то 2000 йилга қадар, АПЛда «Nike»нинг эраси бошлангунча, 5 йил давомида фойдаланилган.

3. Nike Flight

АПЛнинг янги мавсум тўпи, сизни 90 йиллар бошига олиб кетади. Лиганинг 30 йиллигини нишонлаш баҳонасида 1992 йилги «Mitre»нинг дизайни асосида яратилган тўп, айнан ўша даврдаги рангларни ифода этади. Тўп юзасига катта-катта қилиб, ҳоч рамзи туширилган ва ўнлаб йиллар олдинни эсга солади.

4. Nike Geo Merlin

«Nike» илк бор Премьер-лигага кириб келган даврларда «Geo Merlin» пайдо бўлади. Компания ушбу тўпларни аeродинамикали қилиб тайёрлаган эди. Ушбу тўп АПЛда икки мавсум давомида фойдаланилганди. Икки мавсумдан кейин эса «Geo Merlin II»га ўзгартирилади.

5. Adidas Fevernova

«Adidas Tango» ўн йиллар давомида Жаҳон чемпионатларида фойдаланиб келинади. Аммо 2002 йилда, Жанубий Корея ҳамда Япониядаги мундиалда ҳаммаси ўзгариб кетди. «Adidas» ўз маҳсулотига кескин ўзгартиришлар киритиб, нақш ҳамда безакларни бутунлай ўзгача услубга мослайди.

6. Nike Total 90 Aerow

«Nike» 2000 йилда «Total 90» версиясидаги тўпларни ишлаб чиқаради. 2004 йилда эса АПЛнинг янги мавсумо учун «Total 90 Aerow» тақдим қилинади. Ушбу тўп дизайнининг ўзига хослиги, тўп диаметри бўйлаб иккита чизиқ тортилгани билан ажралиб турарди. Кейинчалик, «Nike» ушбу тўпни тўртта авлодини тақдим этади.

7. Adidas Tango 12

Ҳа, ўзининг оддий ва содда дизайни сабаб «Tango» версиясидаги тўплар узоқ вақт машҳурлик чўққисида турди. 1978 йилда янги авлоди чиққач, 1980 йиллар ҳам улардан фойдаланиб келинди. «Adidas» ўша эски анъанасига содиқ қолган ҳолда Евро-2012 мусобақасига махсус, «Tango 12» тўпини тақдим этади.

8. Adidas +Teamgeist

2006 йилги Жаҳон чемпионати учун махсус ишланган тўп, Германиянинг ўзида кўплаб танқидларга сабаб бўлади. Аммо ўзининг қулай ва инновацион экани билан, ҳаммада кейинчалик ижобий таассурот қолдиради.

9. Adidas Jabulani

2010 йилги Жаҳон чемпионати учун яратилган тўп, олдинги авлодларга қараганда аэродинамикроқ бўлган. Аммо дарвозавонлар учун ноқулайлик туғдирган. Негаки, унинг ҳаводаги ҳаракати анча нотекис эди. Шунга қарамай, ушбу тўп ўзининг дизайни орқали бутун дунёда машҳур бўлди.

10. Adidas Al Rihla

«Adidas» 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун махсус тўпни намойиш этди. Ушбу расмий объект ўзида мезбон давлат миллати рамзини акс эттиради. Араб тилидан таржима қилинганда тўп номи «Саёҳат» деган маънони беради. Тўп дизайни Қатар давлат рамзларини ўзида жамлаган. Тўп ўзининг дизайни, инновацион технологияси ҳамда чиройидан ташқари, савобли томонга ҳам эга – уни савдосидан тушган пулдан 1 фоизи хайрия ишлари учун сарфланади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:00, 23.06.2022.
Ўқилди: 4011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.