Кириш Регистрация

Манба: Ди Мариянинг "Ювентус"га трансфери барбод бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" "ПСЖ" қанот ҳужумчиси Анхель Ди Марияни ўз сафига қўшиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда La Gazette Dello Sport хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Турин клуби футболчидан жавоб кутишдан чарчаган, Анхель эса ўз навбатида “Барселона”нинг қарорини кутмоқда.

Аргентиналик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 30 июнда тугайди ва у фаолиятини “Барса”да эркин агент сифатида давом эттирмоқчи.

Олдинроқ "Юве" 34 ёшли футболчи билан "1+1" схемаси бўйича шартнома тузишга тайёр экани хабар қилинганди.

Киритилди: 00:09, 24.06.2022.
Ўқилди: 1934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.