Машғулотлар вақтида жароҳат олган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Рифат Жемалетдинов операцияга столига ётади ва тахминан 7-9 ойни ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
“Кўп томонлама тиббий кўрик ва МРТ натижаларига кўра, Рифат Жемалетдиновда оғир жароҳати борлиги тасдиқланди. Яқин орада ярим ҳимоячимиз операция қилинади”, - дейилади "темирйўлчилар" баёнотида.
Ўтган мавсумда Жемалетдинов "Локомотив" таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.