"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага яқинда Лондон клубини сотиб юборган Роман Абрамович ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Челси"га янги эга келиши билан нима ўзгаради? Биз кутамиз. Жамоадошларим билан ўзимизни ишончсиз ҳис қилдик, чунки бегоналар бизга савол беришди ва биз савдо ҳақида ҳеч нарса билмасдик. Энди клуб қаерга боришини кўрамиз.
Бу Роман Абрамович Европанинг энг кучлилар рўйхатининг юқори қисмига олиб келган жамоа. Ишончимиз комилки, янги хўжайинларнинг амбициялари ҳам бир хил бўлади: улар клуб барча совринлар учун курашишини хоҳлашади", - дея Кепа сўзларини келтиради Marca.