"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабар бежиз тарқалмаган экан. Боиси, футбол агенти Жорже Мендеш 37 ёшли футболчини мюнхенликларга таклиф қилган экан. Мазкур кутилмаган таклиф «Бавария» раҳбариятини шокка тушириб қўйди. Бу ҳақда журналист Перу Сепульведа хабар тарқатди.
«Криштиану Роналду ўз жамоасининг кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаслигидан норози. Португалиялик футболчи ушбу мусобақасиз яшай олмайди. Шунинг учун "МЮ"нинг унда қатнашмаслигини ҳазм қила олмаяпти. У ўз агенти Жорже Мендеш билан бошқа жамоа топиш масаласида гаплашди.
Англиянинг бошқа жамоалари ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. У Англиянинг бошқа клубида ўйнамаслиги аниқ. Шунингдек, у «ПСЖ»нинг янги лойиҳасига мос тушмайди. Фақат «Бавария» варианти қолмоқда. Мендешнинг таклифи эса «Бавария»ни ҳайрон қолдирди. Чунки, мюнхенликлар бошқача типдаги футболчи қидиришмоқда.
Агент сенга Роналдуни таклиф қилаётганида унинг ёшига эмас, майдондаги ҳаракатларига қараш керак. Унинг йиллик маоши 25 млн фунт. Буни эса унча-мунча клуб кўтара олмайди. Мендеш ушбу масалада «Бавария» раҳбариятининг фикрини сўради», – дея ёзди журналист Перу Сепульведа.