Ла Лигага қайтган "Жирона" клуби яқинда уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат ишлаб чиқариш компанияси - Gosbi билан шартнома имзолади. Энди "Жирона" раҳбарияти итлар учун стадионга кириш имконияти ҳақида ўйлашмоқда.
“Ҳамма учун жой бор. Стадион уй ҳайвонларини ҳурмат қилиш керак бўлган оилавий жой”, - деди "Жирона" бош директори Начо Мас-Мага Marca нашрига.
"Жирона" раҳбарининг сўзларига кўра, стадиондаги итлар ғояси нафақат ҳомийлик шартномаси, балки ҳайвонларни ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақидаги сигнал билан ҳам боғлиқ.













