Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш клубни тарк этиши кутилмоқда, дея хабар берди журналист-инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Челси" Зиеш учун яхши таклиф бўлса, уни қўйиб юборишга ваъда берди.
Марокашлик футболчининг агенти аллақачон "Милан" билан музокаралар олиб борган, футболчининг ўзи итальян клубига ўтишга тайёр.
29 ёшли марокашлик футболчи ўтган мавсумда 44 та ўйинда 8 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширди.